Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг кўрсатмасига асос 2017 йил 1 декабрь куни институт мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги» мавзусида Республика ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида тантанали мажлис ўтказилди. Мажлисни институт ректори Қ.Оразымбетов очди ва олиб борди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролиқ ишлар бўйича судининг бошлиғи А.Баймуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирхановлар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами билан табриклади ва Конституциянинг давлат бошқарувидаги ҳамда жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳақида айтиб ўтдилар. Бундан сўнг Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти Т.Қудайбергенова «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳияти», Тарих фани номзоди, профессор М.Тилеўмуратов «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинишининг тарихий аҳамияти» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакатни демократик йўлдан ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолати, Мустақил Ватанимизнинг қонуний негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши эканлиги баёнотларда ўз аксини топди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этди. Тадбир сўнгида институтнинг истеъдодли талабалари ижросида концерт дастури намойиш этилди.