e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Ўзбекистон Республикаси ҳарбийларнинг фарзандларига Олий таълим муассасаларига киришда 5 % фоизлик квота ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президент ининг 14.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги3726-сон қарори эълон қилинди.

 

Қуролли Кучлардаги хизмат доимий сафарлар билан боғлиқ. Шу сабабли ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таълим муассасаларини тез-тез ўзгартириб турадилар, бу улар олаётган билим сифатига салбий таъсир кўрсатади.

 

Шу сабабли 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шунингдек шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарларнинг фарзандлари учун давлат гранти асосида таълим олишга умумий қабул сонидан 5 фоизли квота ажратилади. Уларнинг фарзандларига махсус тавсиянома берилади.

 

Ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларида асосий квотадан ташқари махсус квота жорий этилади, яъни янгилик бошқа абитуриентлар учун умумий танловга таъсир кўрсатмайди. Ҳарбий олий таълим муассасаларида эса – умумий квота доирасида. Бу ерда оддий абитуриентларга камроқ жой қолади.

 

Бу – муҳим!  5 фоизли квота доирасида танлов ўтказилади – ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари бир-бирлари билан мусобақалашадилар. Абитуриент тест синовларида қанча кўп балл тўпласа, рейтингда шунча юқори ўринни эгаллайди. Тегишинча, махсус квота бўйича ўринларга қараганда абитуриентлар кўпроқ бўлса, кимдир ўқиш имконини қўлга киритмаслиги мумкин.

Абитуриент тавсиянома олиши учун отаси (онаси)нинг бевосита командири илтимоснома бериши лозим. Бунинг учун эса отаси (онаси) мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган бўлиши шарт. Бунда ҳар бир вазирлик ва идора чекланган миқдордаги тавсияномаларни беради. 5%ли квота қисмларга бўлинади, улардан:

· Мудофаа вазирлиги учун – 44%;

· Давлат хавфсизлик хизмати учун – 30%;

· Ички ишлар вазирлиги учун – 10%;

· Миллий гвардия учун – 10%;

· Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун – 3%;

· Президентнинг Давлат хавфсизлик хизмати учун – 2%;

· Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учун – 1%.

 

Бу – муҳим! Ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, ярадор бўлган, контузия ёки шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тегишли вазирлик ёки идоранинг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларининг бюджет ўринларига махсус квота бўйича тест синовларидан ўтмай қабул қилинадилар.

 

Бундан ташқари, вазирлик ва идораларга 2018/2019 ўқув йилларидан олдин ўқишга кирган, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таълим олиши учун контракт пулини тўлашга рухсат этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2018 йилдан кучга кирди.

Хужжат билан таншиши учун .doc шаклида кўчириб олинг

Хужжат билан таншиши учун .Pdf шаклида  кўчириб олинг


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан norma.uz оркали тизимида танишиш мумкин.

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93

(+99861) 229-41-03 

(+99861) 229-40-97 

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем

Тест сы наўлары 1-августтан 15-августка шекем

Биринши смена 08:00

Екинши смена 15:00



Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим