e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

ТАЪЛИМ ТАРБИЯДА «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»НИНГ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Рейимбаев А. - Ажиниёз номидаги НДПИ Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси ассистент ўқитувчиси

Инсон маънавиятини юксалтирмастан туриб, халқимиз ҳаёти ва турмуши юксалишида, ҳамда мамлакатимиз таракқиётида муваффақиятга эришиш қийин. Ислоҳатларнинг биринчи босқичида миллий маънавиятни юксалтириш йўлида кўзланган мақсад тўла амалга оширилди ва иккинчи босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга замин ҳозирлади. Маънавий, мафкуравий парокандалик даврига барҳам берилди. Ижтимоий ҳодисалар билан бирга миллий маънавиятимиз юксала борди.

Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди [Каримов 117].

Биринчи юртбошимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асари барча маънавиятчилар учун дастуруламал вазифасини ўтади. Асарда “оммавий маданият” ниқоби остида дейилмоқда. Яъни айнан оммавий маданият эмас, балки унинг ниқоби остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғоялари тарқатилмоқда. Бундан англашиладики, биз унинг кириб келиб, таҳдид солганини сезмай қолишимиз мумкин. Сабаби унинг юзи, кўзи, кўриниши, сўзлаши бизга дўстдек кўринади. У ана шундай гўзал ниқоб остида кириб келади. Дўстдек, меҳрибон, мурувватли кўмакдошдек кўриниб туриб, юрагимизга пичоқ санчиб кетганини, кўзимизга кулиб қараб туриб ўлдириб қўйганини сезмай қоламиз. Шу жиҳатдан оммавий маданиятнинг ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатишга, маънавиятимизга – келажагимизга таҳдид солишга қаратилган шаклларини аниқлаб, ана шуларга қарши курашмоғимиз керак бўлади.

Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. У қора юзига оқ ниқоб тақиб олиб, қора ниятларини амалга оширмоқда.

Қани энди, замондошларимиз, «оммавий маданият»нинг маъносини тўгри тушунишса, замондошларимиз моддий эмас, кўпроқ маънавий бойликка, зарурат сезишса! Уйларини гиламу гарнитур, видеотехникалар билан эмас, китоблар, расмлар билан безашса, бозорларда қимматбаҳр кийим излаб эмас, кутубхоналарда тарихимиздан сабоқлар излаб чарчашса. Болаларини қимматбаҳо либослар билан кийинтириш, уларга фақат моддий бойлик қолдириш учун эмас, уларнинг илм ва маърифатини ошириш, яхши ҳунар ўргатиш учун имкон излаб хоришда Олий ўқув юртларига юборишса. Буларни тушуниб етиш учун ҳозир тирикчилик ғамида, иқтисод деб югурб юрган замндошларимизга ҳали кўп вақт керакмикан деб ўйлаймиз. Инсон ўзини нималарга қодирлигини кўрсатишга, ҳаёт маъносини тушуниб етадиган кунлар бир кун албатта келади. Бугунги амалга оширилаётган ислоҳотлар шундан дарак беради [Қозоқова 94].

Бу йил «Халқ билан мулақот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди. Бу эса ўз навбатида дунёда энг наёб бойлик бўлмиш инсон ҳаётига, шаънига, қалр-кимматига жамият эътиборини қаратиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш билан бирга ҳар бир инсон ўзининг бор имкониятларини, ақл-заковатини тўла рўёбга чиқариши учун шарт-шароитни барпо этиб, маънавиятнинг юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

Оммавий маданият одатда киборлар ёки халқ маданият қадриятларига нисбатан камроқ бадиий қадрга эга ва у оммавий истеъмолга мўлжаллаб маданий қадриятларни ишлаб чиқишни ифодалайди ҳамда у индустриал жамиятларга хосдир. Оммавий маданият барча одамларга қаратилган бўлиб, муттасил равишда кундалик ҳаёт учун ишлаб чиқилади ва оммавий муомала воситалари фаолиятида ёрқин намоён бўлади.

Маълум бўлишича, “оммавий маданият” асосан замонамиз вакилларининг янги-янги “мода”лари асосида бойиб боради. Гўёки ким ўша “мода”га амал қилса, у маданиятли деб топилади. Ҳамма оммавий равишда ана шу мода асосида яшаши керак бўлади. Акс ҳолда у замондан орқада қолган – маданиятсиз деб ҳисобланади. Чунки у бугуннинг модасини билмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, “оммавий маданият” бу – оммавий “мода” ният, яъни янгича модани ният қилиш, унга эришиш ва уни оммавийлаштириш демакдир. Мода эса кимнингдир фойдасини кўзлаган ҳолда оммавийлаштирилади. Унинг натижасида эса инсон саломатлигига зарар етади.

Хуллас, “оммавий маданият”нинг мақсадларидан бири – одамларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб, бир-бирини ва шу билан бирга, ўзини ўзи ўлдиришигача олиб бориш. Натижада эса унинг тарқатувчилари дунё ва ундаги бойликларга ягона ҳукмрон бўлиб қолишни хоҳлайдилар.

Хулоса қилиб айтганда, юксак маданият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва навқирон халқимиз қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан биргаликда етилган. Бу бебаҳо меросни асраб авайлаш, келажак авлодларга ҳеч қандай хиёнат қилмай етказиш бизнинг муқаддас вазифамиздир.

АДАБИЁТЛАР:

1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент. Маънавият, 2008 йил.

2. Маънавият – қалбим қуёши. (Иншолар тўплами). Тошкент. 1997 йил.

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93

(+99861) 229-41-03 

(+99861) 229-40-97 

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем

Тест сы наўлары 1-августтан 15-августка шекем

Биринши смена 08:00

Екинши смена 15:00



Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим