Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Нукус ДПИдаги Илмий Кенгашда фалсафа фанлари доктори (PhD) бўйича биринчи диссертация муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев юртимиз илм-фан намояндалари билан мулоқот асносида Ўзбекистонда илм-фанни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги ўринли таклиф ва мулоҳазалари, жумладан, “Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич-мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз” деган сўзлари ёш тадқиқотчиларни ғоят тўлқинлантирди. Президентимиз фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштиришга урғу бергани илм-фан ходимлари олдига янги вазифаларни қўйди.

Ушбу ташаббуслар асосида 2017 йилда Нукус давлат педагогика институтида, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университетлари билан биргаликда фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори( DSC) бўйича илмий даража берувчи DSc.28.12.2017.Ped.58.01 рақамли Илмий Кенгаш тузилган эди.

2018 йилининг 12 апрель куни ушбу Илмий Кенгашда биринчи диссертация муваффақиятли ҳимоя қилинди. Нукус давлат педагогика институти ассистент-ўқитувчиси Абылова Гулбахор Жалгасбаевна «Мусиқа таълими йўналишида информатикани ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш» мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Илмий маслаҳатчи, педагогика фанлари доктори, профессор Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич. Диссертация Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган. Расмий оппонентлар физика-математика фанлари доктори Қудайбергенов Каримберген Қадирбергенович, педагогика фанлари номзоди, доцент Аширова Анаргул Исмоиловналар.

Институт жамаоти ва ректорати Абылова Гулбахор Жалгасбаевнани ушбу муваффақиятли ҳимоя билан табриклайди ва кейинги ишларида омадлар тилайди!

Х.Атаджанов