e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Нукус ДПИ профессор-ўқитувчиларидан уч нафари фалсафа фанлари доктори (PhD) бўйича ҳимоя қилиш арафасида.

Давлатимиз раҳбари юртимиз илм-фан намояндалари билан мулоқоти асносида Ўзбекистонда илм-фанни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги ўринли таклиф ва мулоҳазалари, жумладан, “Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич-мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз” деган сўзлари ёш тадқиқотчиларни ғоят тўлқинлантирди. Президентимиз фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштиришга урғу бергани илм-фан ходимлари олдига янги вазифаларни қўйди. Ушбу яратилган имкониятлар негизида 2018 йилнинг шу кунигача бир қанча нафар ўқитувчиларимиз докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилинди. Ушбу ишлар давом этмоқда. Яқин кунларда уч нафар тадқиқотчимиз докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида.

28-июнь куни НДПИнинг психология кафедраси ўқитувчиси  Елмуратова Айсулу Усаховна «Касаначилик билан шуғулланувчи аёлларнинг ўзига хос психологик хусусиятлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари) ихтисослиги бўйича Ўзбекистон Миллий университетида ҳимояси бўлиши белгиланган;

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Бабаниязова Наргиза Полатовнанинг «Қорақалпоғистон Республикаси В1 даражали ўқувчиларни инглиз тили феъл лексикасининг модуль технологияси асосида ўқитиш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари) ихтисослиги бўйича Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ҳимояси бўлиши белгиланган;

6-июль куни Информатика ўқитиш методикаси ўқитувчиси кафедраси   Калханов Полатбек Жумабаевичнинг «Мураккаб тизимларни моделлаштиришда интервал-аналитик усуллар», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари) ихтисослиги бўйича Ўзбекистон Миллий университетида ҳимояси бўлиши белгиланган.

Институт жамаоти ва ректорати ушбу илмий тадқиқотчиларга муваффақиятли ҳимоя қилишларини тилайди!

Х.Атаджанов –бўлим бошли ғ и

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим