e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Инновация - таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда муҳим омил

2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Инновация - таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда муҳим омил

Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилганинновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз.Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.

Ш.М.Мирзиёев

Бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим-тарбия мазмунини модернизациялаш, таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, инновацион технологиялар ва дастурларни кенг жорий этиш, шунингдек, замонавий ахборот технологиялар, ишланма ва қўлланмаларни ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этиш ҳам долзарб, ҳам устувор масала сифатида қаралмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган мурожаатида 2018 йилни – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб номлаши, биринчи галда таълим муассасалари ходимлари, яъни, олимлар, илмий ижодкорлар олдига кечиктириб бўлмайдиган улкан вазифаларни қўйди.

Ҳақиқатдан ҳам, Президентимиз томонидан ўтган қисқа давр ичида таълим ва тарбия соҳасига оид имзолаган бир қатор Қарор ва Фармонлари туб негизида ҳам айни таълим-тарбия жараёнини жаҳон андозаларига мос равишда тубдан такомиллаштириш, таълим сифати ва мазмунини модернизация қилиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда педагог кадрларнинг касбий маҳоратларини изчил ошириш билан бирга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш масаласи турганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 20 апрель кунги ПҚ-2909-сонли Қарори, «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 июль кунги ПҚ-3151-сонли Қарори, «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги 2017 йил 28 июль кунги ПҚ-3160-сонли Қарори, «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 30 сентябрь кунги ПФ-5198-сонли Фармони, «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 26 сентябрь кунги Қарори ва Республика олий таълим ва илмий -тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида ”ги 2018 йил 5 апрель кунги ПҚ-3655 -сонли Қарорлари фикримиз далилидир.

Президентимиз мурожаатномасида бугунги таълим соҳасидаги ислоҳатларга тўхталар экан, тизимдаги инновация ва креатив ёндашувлар асосида Муҳаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилганлигини, олий таълим тизимида ҳам 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тага, ҳудудлардаги филиаллар 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Шулар қаторида Олмалиқ шаҳрида Москва пўлат ва қотишмалар институтининг, Тошкент шаҳрида эса АҚШнинг Вебстер университетининг филиалларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилганини таъкидлаш лозим. Олий таълим муассасаларида иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилганлиги бу соҳадаги янги ислоҳотларнинг бошланиши, буларнинг барчасидан биз ягона бир мақсадни кўзда тутмоқдамиз. Яъни Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт, деб алоҳида таъкидладилар.

Дарҳақиқат, бугун «инновация» тушунчаси хар қачонгидан ҳам жуда кенг қўлланилиб бошланди, оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида инновацион метод - ёшларга замонавий билим бериш ва уларда амалий кўникмани ривожлантиришда энг асосий йўналиш бўлиши таъкидланмоқда.

Таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллашда замонавий ахборот технологиялари кенг имкониятлар яратмоқда. Бу эса, ўқитишда инновацион технологиялар ҳамда замонавий услублар таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириб, рақобатдардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур инновацияларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан таълим муассасасида амалга оширилаётган инновацион фаолиятнинг тўғри ташкил этилганлигига боғлиқдир.

Бугун инновацион ғояларга таяниб иш тутиш долзарб ва муҳим аҳамиятга эга бўлиб, самарасиз, эскича анъанавий усулллардан воз кечиб, тизимда шаклланган, ҳар томонлама ўзини оқлаган янгича усулларга ёндашувлардир. Бу эса ўрганишлар, изланишлар, ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, соҳа мазмунини ривожлантириш учун истиқболли хизмат қилади.

Бугунги кунда таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, таълим жараёнида дoимий равишда эски, анъанавий услубдан фойдаланиш ҳоллари бўлажак мутахассисларнинг нафақат ўзлаштириш даражасининг пастлиги, балки меҳнат бозорида ҳам талабга жавоб бермаслигига сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, бугун Мамлакатимиздаги таълим соҳасидаги кучли ва изчил сиёсат, бир томондан, жаҳон таълим стандартларининг юксак даражасига эришишга қаратилган бўлса, иккинчи томондан эса — халқимизнинг маънавий-маданий қадриятлари ва ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда олиб борилаётганлигини таъкидлаш зарур.

Эндиликда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, ўрганиш, эътибор кундан-кун кучайади, негаки, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Муҳими, таълим жараёнида талаба асосий бўғинга айланса, педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини ҳам бажаради.

Демак, олий таълимда сифат самарадорлигига эришиш, мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, шунингдек, ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларни ҳамда илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш – бу тизимни модернизациялашнинг энг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шундай экан, инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалалари мамлакатимизда илм-фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишига, уларнинг қўллаб-қувватланишига узвий боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, таълим муассасалари, олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, кичик инновацион бўлимлар ташкил қилиш ҳамда уларни рағбатлантириш, уларнинг базасида тажриба ва экспериментал ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, илм-фанннинг саноат ва иқтисод билан алоқасини кучайтириш долзарб вазифа ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда,таълим-тарбия жараёнига инновацион ёндашув қуйидаги омилларни талаб этади:

- Педагог кадрлар салоҳиятини тизимли ва изчил ошириб бориш;

- Хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатишни сифат босқичига кўтариш;

- Фан-техника тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишни узлуксиз таълим тизимига жорий этиш;

- Ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни кенг тадбиқ этиш;

- Таълимдаги инновацион ёндашувларни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;

- Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишда бевосита ўқитувчининг касбий-инновацион компетентлигини ривожлантириш;

- Талаба-ёшлардаги маълумотлилик даражаси, интелектуал салоҳият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташкилий шакллари, технологияларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.

Демак, келажакда таълим тараққиётини ҳаракатлантирувчи стратегик куч сифатида инновацион таълим - ўқитувчи фаолиятини тубдан янгилашга, таълим-тарбия жараёнини мақбул қуришга, улуғ боболаримизнинг муносиб давомчилари бўладиган етук инсонларни тарбиялашга, уларда ҳур фикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга содиқлик, инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.

 

Қувондиқ Қодиров - Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ Ёшлар билан ишлашиш бўйича проректори

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим