Ovoz berish

Какие образовательные ресурсы являются для вас наиболее удобными при выполнении самостоятельной работы?

Qonunchilik bazasi

Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти бошланғич ташкилоти




Етакчи:

Гулимбетов Караматдин Нызаматдинович 

 

 

 

 

 

 



Етакчи ўринбосари, бош мутахассис:

Бегалиев Саламат Сарсенбаевич

 

 

 

 

 




                                                          КЕНГАШ ТАРКИБИ

 

Вазифаси

Ф.И.Ш

Курс ва факультет номи

1

«Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар» буйича

Гулимбетов Караматдин Нызаматдинович

 

НДПИ «Камолот» Ё.И.Ҳ. бошланғич ташкилот етакчиси

2

«Ёшлар муаммоларини урганиш» буйича

Бегалиев

Саламат

Сарсенбевич

НДПИ «Камолот» Ё.И.Ҳ. бошланғич ташкилот бош мутахассиси

3

«Иқтидорли талабалар билан ишлаш» буйича

Алланиязов Асқар

4-курс Тарих факультети

4

«Оммавий ахборот воситаларини ёритиб бериш» буйича

Балтамуратова Ақсунгул

4-курс Педагогика факультети

5

«ОИТС ва гиёҳвандликка қарши курашиш ишлари» буйича

Усенова Венера

3-курс Чет тиллари факультети

6

«Муддатли харбий хизматни тамомлаб талабалар сафига   қабул қилинган ёшлар билан ишлаш» буйича

Палўниязов Бахрам

3-курс Жисмоний тарбия факультети

7

«Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиларга қарши курашиш» буйича

Нагимов Таран

Филология факультети уқитувчиси

8

«Ободанлаштириш ишлари» буйича

Гулимбетов Байрам

3-курс Табиятшунослик факультети

9

«Спорт-соғламлаштириш ватанпарварлик ва экологик масалалар» буйича

Аяпов Саламат

3-курс Жисмоний тарбия факультети

 

Факультет етакчилари

 

Факультет номи

Етакчи ФИШ

Курс

1

Бошланғич талим методикаси

Шамуратов Ильхам

3-курс

2

Педагогика

Алламбергенов Арслан

3-курс

3

Чет тиллар

Нагимов Таран

4-курс

4

Физика Математика

Қурбанов Файзрахман

3-курс

5

Тарих

Сейдаметов Сержан

3-курс

6

Табиятшунослик

Қурбанбеков Сағындық

4-курс

7

Узбек филологияси

Матжанов Шерали

4-курс

8

Жисмоний тарбия

Аяпов Саламат

4-курс

9

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

Тасполатов Рустем

4-курс

10

Магистратура

Джумагельдиев Неъмат

2-курс






 

 

Хозирги кунда, бошланғич ташкилотимиз ўзининг қўйдаги муваффақиятлари билан фахирланса арзийди:

            «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қуватлаш ва унинг фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ҳақидаги 2006 йил 10 октябрьдаги Ўзбекстон Республикаси Президентининг ПҚ-486 сонли қарорига мувофиқ ўтган давр оралиғида институт   бошланғич ташкилоти томонодан бир қатар ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш тарзи талаблари асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрнини эгаллашга ёрдам бериш, ёш авлоднинг таянчи ва суянчи бўлишдан иборат. Хусусан, ёшларнинг олдида турган муоммоларини ечиш, уларнинг маданий даражасини, ҳуқуқий билимларини орттиришга қаратилган умумумий иложлар, турлича кўрик-танловлар ва учрашувларни ташкиллаштириш, талаба ёшлар орасида «Камолот»нинг ишини панд насиҳатлаш билан боғлиқли бир қанча ишларнинг бажарилганлигини айтиш зарур.

       «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ички ишларига   тегишли масалалар, Ҳаракат қонуни, Марказий Кенгаши   Ижро Комитети, Ҳаракатнинг юқори маҳкамалари томонидан тасдиқланган қарорлар талаблари орасида ҳужжатлар билан ишлаш, уларни ўз вақтида тулиқ бажариш бўйиша ишларни амалга ошириб келмоқдамиз. Кенгаш мажлиси ойига бир маротаба ўтказилиб, унда институтдаги бошланғич ташкилот аъзоларига тегишли масалалар куриб чиқилади.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Камолот» ёшлар иштимоий ҳаракати бошланғич ташкилотига 2011-2012 ўқув йилида 4982  ёш талабалар аъзо булиб, шундан давлат грант асосида 2190 , тулаш шартномаси асосида 2853 талаба таълим олмоқда. Институт бошланғиш ташкилотида 9 йўналиш бўйича кенгаш аьзоларимиз ҳамда ҳар бир факультетда етакчиларимиз иш олиб бормақда. Ҳозирги кунда бошланғиш ташкилоти қошида тузилган саккизта клуб  ва секциялар иш олиб бормоқда, уларни шахсан айтиб утадиган бўлсак «Туран» театр-студияси, «Тумарис» ансамбли, «Зиёли ёшлар», «Ёш посбонлар», «Иқтидорли қизлар», «Чевар қуллар», «Стол тенниси» ва «Шахмат шашка» клублари иш олиб бормоқда. Талаба ёшларимиз бошланғич ташкилот билан узвий алоқада бўлиб, ўзларининг қизиқишлари бўйича бошланғич ташкилот қошидаги ҳар хил клуб, тугарак ва секцияларга аъзо бўлиб келмоқда. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниси билан ҳамкорликда «Билим ринг», «Интеллектуал ринг» телеўйинларини ўтказиб келмоқда. Ҳар хил байрам кечаларида бошланғич ташкилот факультет деканатлари билан биргаликда институтнинг қаромоғидаги №3 сонли Республика ёрдамчи мактаб интернати тарбияланувчиларидан хабар олиб болаларнинг кунглини кутариш, буш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида учрашувлар, концерт дастурларини ташкиллаштириб хамда қимматбаҳоли совғолар топшириб келмоқда.

Талабаларнинг дарсларга ва жамоат ишларига фаол қатнашини таъминлаш масалаларини урганиш, институт Илмий Кенгешига тавсия бериш, талабалар ўйида яшаш шароятлари, маънавий-маърифий ва моддий таъминлаш, коммунал хизматлари, ва бошқада шароитларни урганиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келмоқда.

   Масалан, 2010-2011 ўқув йилида кам таъмийнланган, чин етим ва ногирон талаба ёшларди моддий томондан қуллаб-қуватлаш мақсадида шартнома асосида таълим олаётган 17 талабага контракт суммасига икки минимал ойлик иш ҳақи муғдарида пул ўтказилиб берилди яъний бошланғич ташкилот томонидан 1.652.000 (бир миллион олти юз эллик икки минг) сўм ажратилди.

   2010 йил 19-23 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган «Талабалар фестивали»да «Энг намунали бошланғич ташкилот», «Энг намунали етакчи» ва Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан тақдим этилган «Энг намунали бошланғич ташкилот» номинациялари ғолиби булишга муяссар бўлди.

Бошланғич ташкилот томонидан «Энг фаол ёрдамчи гуруҳ», «Энг намунали факультет бошланғич ташкилоти», «Энг намунали факультет етакчиси», «Энг фаол Камолотчи», «Энг намунали факультет бошланғич ташкилот хонаси» атамасида кўрик-танловлар ўтказиш орқали бир қанча ютиқларга эришиб келмоқдамиз. Масалан, 2011 йил  17-18 апрель кунлари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига 10 йил тўлиши муносабати билан спортнинг футбол тури бўйича факультетлараро «Камолот кубоги» мусобақаси ва институт мажлислар залида факультет фаол етакчилари ўртасида «Камолот – бул мен, бул сен, бул биз» номли танловлар ташкиллаштирилди.

Институтта таълим олаетган истеъдодли ва қобилиятли йигит-қизларни аниқлаш, уларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини тўла-тўкис руёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яра тиб бериш, маънавий ва моддий жиҳатдан кўмак­ лашиш мақсадида ё шларнинг жаҳон фани ва маданияти, замо навий технологияларни, ҳусусан, ахборот коммуникацияларини пухта ўзлаштиришлари орқали фан ва миллий маданиятимизни замонавий тараққиёт чўққисига кўтаришда институт илмий бўлими билан биргаликда ҳар хил чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Масалан: 2011 йил 10 апрель куни институтимиз «Зыялы жаслар» интеллектуал клуби аъзолари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Заковат» VI фестивалида қатнашиб фаҳрли III ўринни эгаллаб қайтти. Шу кунгача институтимизда 5 нафар талаба президент стипендиати, 23 нафар талаба Алишер Навоий номидаги, 11 нафар талаба Улуғбек номидаги, 4 нафар талаба Беруний номидаги ва бошқада давлат стипендия ғолибларига эга. 2011-2012 ўқув йилида 1 нафар талабамиз Президент стипендиати, 2 нафар талабамиз студентимиз Навой, 1 нафар талабамиз Улуғбек номидаги давлат стипендияси ғолиблари бўлишди.    Бундай жоқары дәрежедеги сыйлыққа   басланғыш шөлкем жумысларында әмелге асырған нәтийжели ислери ҳәм өзлериниң билимлиги ушын ылайықлы деп табылды. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2010 йил 9 январь 03-08/201/8-сонли Мажилис баённомаси асосида институт иқтидорли талабаларни қуллаб-қувватлаш мақсадида   институтимизда Ажиниёз ва И.Юсупов номидаги стипендиялари тасдиқланиб ҳар йили 6 нафар талаба ёшлар стипендия ғолиблари бўлишга мияссар бўлмоқдалар.

Президентимиз томонидан ташкил қилинган «Нихол» мукофотининг ғолиблари Мақсет Утемуратов, Дильфуза Бекимбетова, Рашид Хожасов, Гулбар Абиповаларни кўрсатиб ўтсак бўлади.

Институтимиз ёшлари республикамизда ўтказилиб келинаётган умумхалқ байрам кечаларида ўзларининг фаоллигини кўрсатиб келмоқда. Жумладан, А.Рипназаров  бошчилигида «Тумарис» ансамбли Самарқанд шахрининг 2750 йиллигида, «Шарқ таронаси-2011» ва Тошкент шаҳри «Туркистон» саройида 1-октябрь «Устозлар ва мураббийлар куни»га бағишланиб ўтказиладиган байрамларда қатнашиб, ўзларининг фаоллигини кўрсатиб келмоқда. «Тумарис» ансамбли республикамиздаги  ўтказиладиган Мустақиллик, Наврўз байрамлари Конституция куни ва бошқа байрам тадбирларида қатнашиб келмоқда.

Институтимиз «Туран» театр-студияси републикамиз олий ўқув   юртлари орасида ҳар йили дастурга айланган «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловларида фаол қатнашиб муносиб II - III ўринларни эгаллаб келмоқда. Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган «Ниҳол» ёшлар фестивалида фаол қатнашиб келмоқда. 2008 йили май ойида Самарқанд шахрида утказилган «Талабалар бахори» фестивалида   «Той десе қуўбас жумалайды» номли асари билан фестивалнинг «Энг яхши драмматургик асар» деган номинациясини қулга киритди. 2010 йил 19 ноябрь куни Бухоро шаҳрида ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган «Талабалар фестивали» доирасида бўлиб ўтган «Қувноқлар ва зуколлар» кўрик-танловида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб кубок соҳиби бўлган. 2011 йил 24 июнь куни «Турон» жамоаси аъзолари Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари орасида бўлиб ўтадиган «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг 2010-2011 ўқув йилидаги финал босқичида фаҳрли III ўринни эгаллаб махсус диплом билан тақдирландилар.

      Ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ, уйинларини ривожлантиришга кўмаклашиш, турли мусобақа ва турнирлар ўтказишда т егишли давлат идоралари, жамоат ташкилот лари билан ҳамкорликда ёшларни спортнинг амалий ва техник турларини ўрганишга жалб қ илишда, спортни оммалаштириш учун зарур шароит яратишда, Республика биринчиликларида ва Универсиадаларда фаол иштирок этиш, ёшларнинг машҳур   спортчилар    билан   учрашувларини ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спортни ри­ вожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда бошланғич ташкилот институт спорт клуби билан ҳар ҳил спорт мусобақалари ва учрашувларни ташкиллаштириб келмоқда. Институмизда ҳар йили якка кураш ( каратэ, таэкван-до, бокс, миллий кураш ва бошқалар) спорт турлари бўйича Осиё, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республика чемпионлари етишиб чиқмоқда. «Универсияда-2007» спорт мусобақасида волейбол буйича институт қизлар терма жамоаси Ўзбекстон олий ўқув юртлари орасида I ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳиблари бўлишди, шу йили Андижон шаҳрида бўлиб ўтган «Универсияда-2010» спорт мусобақасида фаҳрли II ўринни эгалладилар. Хозирда қизларимиз Ўзбекстон чемпионатида иштирок этиб келишмоқда.  

     Футбол буйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида совриндорлар қаторида иштирок этиб келаётган институтнинг «НМПИ»  жамоаси 2007, 2008 ва 2009 йиллари  олтин медални қулга киритди ва Қорақалпоғистон Республикасининг икки кара чемпиони булишди.  2007 йили эса кубок соҳиби бўлишга эришди. Андижон шаҳрида бўлиб ўтган «Универсияда-2010» спорт мусобақасида институт футболчилари фаҳрли II ўринни эгаллаб кумуш медаль соҳиблари бўлишди.

2011 йилда «Бунёдкор» талабалар меҳнат ҳаракати фаолиятин йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрельдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигинг 20 йиллигини нишонлашга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-1516-сонли қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 17 майдаги 81-01-113 сонли хатнинг бажарилишин таъминлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба ёшларнинг моддий-маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ёзги таътил даврида уларнинг бўш вақтларини фойдали меҳнат билан тўлдириш, ишсиз ёшларни вақтинчалик иш билан банд этиш ҳамда қўшимча даромад олиш имконини яратишта институт талабаларидан «Бунёдкор-2011» талабалар меҳнат ҳаракати ташкиллаштирилди. Ҳар йили талабаларнинг хохишлари билан келган иш ўринларида фойдали меҳнат билан чуғилланиб келмоқда ҳамда Нукус шаҳри   ва Республикамизда бунёд этилаётган қурулиш ишларда, қишлоқ хужалик ишларида ўзларининг ватанга булган фарзандлик ёрдамларин бериб келмоқда. Бу талаба-ёшларнинг дам олиш вақтларин мазмунли ўтказишда институт бошланғич ташкилоти аъзолари тез-тез хабар олиб талаба-ёшларнинг тилакларига қараб маънавият хоналарида газета-журналлар, турли маърифий-маънавий, тарбиявий нашрлари билан таъминлаб, спорт мусобақалари ва концерт дастурларин ташкиллаштириб келмоқда. «Замонамиз қаҳромонлари» мавзусида институтнинг Навой, Улуғбек давлат стипендиятлари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари билан учрашувлар ташкил этилди. Институт «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти қошидаги «Зиёли ёшлар» интеллектуал клуби аъзолари билан биргаликда «Заковат» интеллектуал ўиини ташкиллаштирилмоқда.

Бошланғич ташкилот фақат ўз ичида ишламай бошқа ташкилот, корханалар, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Ҳарбий қисмларда байрам концертлари, интеллектуал уйинлар ўтказилиб борилмоқда. Ички ишлар бўлимлари, шифохона ходимлари билан тез-тез учрашувлар ташкиллаштирилиб, ёшларимиз орасида жиноятчилик ва ҳар хил юқумли касалликларнинг олдини олиш буйича маслаҳатлар берилиб борилоқда. 2010 йил «Баркамол авлод йили» Давлат дастури чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида март ойида институтда ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалишига, шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги ўтказилиб факультетлараро ҳар хил спорт мусобақалари ўтказилиди ҳамда бошланғич ташкилот ва институт спорт клублари томонидан мусобақа ғолибларига совринлар топширилди.

Ўзбекстон Республикаси Президентининг   2006 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматтаги ҳарбий хизматкорларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига асосан институтимизга ҳарбий тавсиянома билан ўқишга кирган талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни жамият ишларига кўпроқ жалб қилиш ишлари олиб борилди. келинмоқда. 2010-2011 ўқув йили учун тўлов-контракт асосида таълим олаётган 127 нафар талабага институт бошланғич ташкилоти томонидан 35% миқдорида контракт пули тўланиб беришига тавсия бердилар. Бу талабалардан «Ёш посбонлар» клуби ташкиллаштирилиб, улар байрам кунлари институт ва институтга яқин жойлашган биноларнинг хавфсизлигини таъминлашда ИИБ ходимларига яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Институтда ҳарбий тавсиянома билан ўқишга кирган талабалар ўртасида хар ҳил факультетлараро спорт мусобақолари янада Шимолий-Ғарбий округи билан биргаликда «Қувноқлар ва Зукколар», «Билимдонлар баҳси» кўрик танловлари   ўтказилиб турилади. Масалан: 14 январь «Ватан химоячилари куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Олий ўқув юртлари ва Шимолий-Ғарбий округи билан биргаликда «Аскарлар беллашганда» атамасидаги кўрик танловда институтнинг «Ёш посбонлар» клуби аъзолари фаҳрли III ўринни эгалладилар.  Ҳар йили 14 январь «Ватан химоячилари куни» муносабати билан институт спорт клуби «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти билан биргаликда футбол, волейбол, стол тенниси, баскетбол, миллий кураш, шахмат-шашка турлари бўйича факультетлараро спорт мусобақаларин ташкиллаштириб турадилар.

Институт «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти ёшларнинг тилак-истакларини, шикоятларини билиш мақсадида ҳар бир факультетга, талабалар турар жойига Адолат қутилари қуйилган. Талабалар турар жойида турадиган талба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таниқли инсонлар билан учрашувлар, ҳар хил мусобақалар, кўрик танловлар ўтказилиб борилади. Ўларнинг яшаш шароити билан тез-тез қизиқиб туради.   О налар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида институт талабалар турар жойида талаба-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиб ва зарурият бўлганда соғлиқни сақлаш, ички ишлар ходимлари ва таниқли инсонлар билан учрашувлар, соғломлаштирувчи тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 2011 йили 4 март куни бошланғич ташкилоти томонидан талабалар турар жойи қизлари ўртасида «Талабалар турар жайы – дөретиўшилик ҳәм дослық мәканы» атамасидаги кўрик-танлов ташкиллаштирилди. 2011 йили 8 март Халқаро Хотин  қизлар байрами мунасобати билан 7 март куни факультетлараро «Балли қизлар» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Бу ишларнинг амалга оширилишида институт «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳомий бўлиб келмоқда.

Умуман олганда бу каби ютуқлар билан ҳар қанча фаҳирланса арзийди. Бундай натижаларнинг асосий тамони бошланғич ташкилот фаолларининг ўз ишига содиқлиги ва меҳнаткашлигининг натижасида ўз аксини топади.

 

Prezident dokladlari

1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning BMT sammiti mingyillik rivojlanish maqsadlariga bag‘ishlangan yalpi majlisidagi nutqi (20.09.2010)

o'qish...>>


2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senatining qo‘shma majlisidagi ma’ruzasi (12.11.2010 )

  o'qish...>>


 

Ajiniyoz haqida

NDPI Pochtasi

Email:
Parol:
 

E'LON