e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар


Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти касаба уюшмаси


Гулимбетов Караматдин Нызаматдинович

 

obr- nmpi@ kasaba. uz




Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти касаба уюшмасининг асосий мақсад ва вазифалари уюшма аъзолари ижтимоий меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда амалдаги Низомларга мувофиқлигини таъминлашдир.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти касаба уюшмаси ва институт томонидан ўзаро тузилган жамоатчилик шартномасининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 9-моддасига мувофиқ касаба уюшмаси идораларида меҳнат тўғрисидаги Низом ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилинишини текшириш ва назорат қилишни амалга оширади. Шу маънода, институт касаба уюшмаси вакиллари мазкур масала бўйича фаолият юритиши таъкидланган.

Нукус давлат педагогика институти касаба уюшмаси институт билан тузилган жамоатчилик шартномасига мувофиқ институт миқёсида ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ меърий ҳужжатларга амал қилиниши юзасидан низомда белгиланган тартибда жамаотчилик назоратини амалга оширади.

Касаба уюшмаси институт педагог ходимлари ва оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ташкил этади, маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия, санатория-курортларда саломатликларини тиклаш, ходимлар ва фарзандларининг дам олиш масканларига бориши учун шариотлар яратиб беради.

Касаба уюшмаси ўз аъзоларининг миллати, жинси, ёши, диний эътиқодидан қатъий назар адалатли меҳнат шароитига эга бўлиши ҳамда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича меърий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши юзасидан назорат олиб боради.

Институт касаба уюшмаси томонидан институт педагог ходимларига янги йил байрами муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театридаги “Совға” деб номланган концерт дастурига билет олиб берилди. 2017-2018 ўқув йилида жами 10 нафар талаба касаба уюшмаси стипендияси совриндори бўлди.  Касаба уюшмаси томонидан институтмизда ишлаб бугунги кунда меҳнат фахрийлари ҳисобланган 30 нафар нуронийларга озиқ-овфат маҳсулотлари тарқатилди.Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов хотираси муносабати билан институт миқёсида профессор-ўқитувчилар орасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.Институтда самарали ишлаган ва ишлаб келаётган аёл ўқитувчиларга
8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан эсталик совғалари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди. 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Афғонистонда ҳарбий хизматда бўлган байналминал жангчилар, шунингдек, байрам муносабати билан ўтказилган “Иншолар”, “Расмлар” танлови ғолибларига эсталик совғалари ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

5 апрел куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театридаги “ Едиге достони спектаклига институт ходимларига билет олиб берилди.

Нукус давлат педагогика институти касаба уюшмасига жорий йилда 202 нафар институт педагог-ходим ҳамда талабалар мурожаат этиб, улардан 187 та мурожат қаноатлантирилган ҳолда моддий рағбатлантирилди. Шунингдек, 26 нафар ходимга санотория ва дам олиш масканларига йўлланмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов хотираси муносабати билан институтда талабалар орасида Баскетбол спорт мусобақаси ўтказилди.

Институтда ишлаган спорт устаси, марҳум Бахадыр Кайпов хотираси муносабати билан Жисмоний тарбия факультети талабалари орасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93

(+99861) 229-41-03 

(+99861) 229-40-97 

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем

Тест сы наўлары 1-августтан 15-августка шекем

Биринши смена 08:00

Екинши смена 15:00



Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим