Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти
 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти 2011 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги қонунга мувофиқ 2011 йили институтда қайта ташкил этилди. Бошланғич ташкилот қошида «Иқтидорли қизлар» клуби, «Қизларжон» тўгараги, «Зулфияхоним қизлари» тўгараги, «Ибн Сино» соғломлаштириш маскани, «Оила» ва «Психология» марказлари ташкил этилган. Талабалар турар жойида «Чевар қўллар» тўгараги иш олиб бормоқда. Институтнинг 9 факультетида бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолият олиб боради. Хотин-қизлар кўмитасининг энг асосий бўғини-Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ҳисобланади. Бошланғич ташкилот ўз аъзолари орасидан ижтимоий соҳада меҳнат қилувчи раис ва унинг муовинларини сайлайди. Бошланғич ташкилотлар ижтимоий соҳада, яъни иш ҳақи белгиланмаган, ўқув юртининг корхона ва ташкилотларининг, ички имкониятлари ҳисобидан ёки ўқув юрти, корхона, ташкилот раҳбарларининг хотин-қизларга бўлган эътиборига мувофиқ иш ҳақи белгиланади ва иш олиб боради. Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси Қонунига асосан амалга оширади. Тегишли худуддаги хотин-қизлар Раёсатига тобе бўлади ва унга ҳисобот беради. Бошланғич ташкилот фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги Қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
1. Бошланғич Хотин-қизлар қўмитасининг Қонуний вазифалари қўйидагилар: 
Хотин-қизлар қўмитаси институт хотин-қизлари ўртасида маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга оширади ҳамда талаба-қизларни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли шахс қилиб тарбиялаш борасидаги вазифаларни бажаради. 
Хотин-қизларни ҳар томанлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш,ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Миллий ва маънавий қадриятларимизда асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш. Ёшларни маьнавий баркамол, ғоявий курашчан, миллий ва мамлакат равнақи йўлида ўз кучини аямайдиган етук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш. 
 2. Бошланғич Хотин-қизлар қўмитасининг олиб борадиган асосий йўналишлари: 
- хотин-қизлар масаласи бўйича қабул қилинган ҳужжатлар мазмун- моҳиятини талаба-қизларга ўз вақтида етказилиши ва улардаги тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш; 
- талаба-қизларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш руҳида тарбиялаш ҳамда жиноятчилик ва ҳукуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш; 
- талаба - қизлар ўртасида уларни мустақил, оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича олиб бориладиган маънавий 
- ахлоқий тарбия ишлари юзасидан Республика, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Республика "Оила" илмий-амалий маркази, Республика "Соғлом авлод" соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш маркази билан ҳамкорлик қилиш; 
- талабалар турар жойларида яшовчи талаба-қизлар билан маърифий тадбирлар ўтказиш, шароитлари билан яқиндан танишиб, вазиятга қараб раҳбариятга таклифлар киритиш; 
- институт хотин-қизлари ҳукук ва манфаатларини ҳимоя қилиш; - кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари ва етим талаба-қизларнинг моддий аҳволини аниқлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза килиш бўйича институт раҳбарияти билан чора-тадбирларни амалга ошириш; 
- талаба-қизларни интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга кўмак бериш ва рағбатлантириш мақсадида давлат, номдор стипендияларга тавсия этишда фаол қатнашиш; - талаба-қизларнинг соғлигини, жисмоний ривожланишини ўрганиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш; 
- талаба - қизлар билан ўкув жараёнида ва талабалар турар жойларида дарсдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида олий ўқув юртларидаги илмий-касбий тўгараклар, ижодий марказлар фаолиятига кенг жалб қилишга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирлар орқали талаба кизларни янада кўпроқ қамраб олиш; 
- ҳомиладор ва ёш болали талаба-қизларга таълим жараёнида имтиёзлар яратишга ҳисса қўшиш; 
- талаба-қизлар учун дам олиш ва экскурсиялар ташкил қилиш. 
 Институт Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ходимлари таркиби: 
1. Бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раиси:-Ибрагимова Лизахан Авезовна  
2. «Иқтидорли қизлар» клуби раҳбари – Патуллаева Гаухар 
3. «Қизларжон» тўгараги раҳбари- Алламуратова Надира Гулмурзаевна 
4. «Психология»маркази раҳбари- Төрениязова Гулжамал 
5. «Ибн Сино» соғломлаштириш маскани раҳбари- Романова Лола 
6.«Чевар қўллар» тўгараги раҳбари-Жумагалиева Тамараханум Қыдырбаевна 
Институт факультетлари бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раислари ҳақида маълумот 
1.Педагогика факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Кенжебаева Сабира Сайлауовна 
2.Мактабгача ва бошланғич таълим факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Мырзабекова Ғумшагул Хожабековна 
3. Филология бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Алдашева Шийрин Жалгасовна 
4.Чет тиллари факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Генжебаева Гулбахар Курбанбаевна 
5.Жисмоний маданият факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Уразбаева Дилбар 
6.Физика-меҳнат факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Шамуратова Тамараханум Жубаткановна 
7.Математика-информатика факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Саханова Лиза Жамихатовна 
8.Тарих-география факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Абдуллаева Зухра Муратбаевна 
9.Кимё-биология факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Бектурганова Зульфия Казиевна