e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (Муддатли ҳарбий хизмати учун)

Ў збекистон Республикаси Президентининг қарори

Ў збекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ҳарбий хизматнинг ёшлар учун мустаҳкам ҳаётий прин циплар, юксак ватанпарварлик фазилатлари шаклланадиган жисмоний ва маънавий чиниқиш мактаби эканлигини;

фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташи самарадорлигини оширишнинг моддий, ахлоқий ва маънавий рағбатлантиришни янада кучайтириш зарурлигини ҳисобга олиб;

ҳарбий хизматни тугатаётган ёшларни рағбатлантиришнинг аҳамиятини, уларнинг ўқишни давом еттириши ва мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун имтиёз ва шароитлар яратишни эътиборга олиб:

1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар учун республика олий ўқув юртларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган енг кўп баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча бал шаклидаги имтиёз бериш белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки:

  • мазкур қарорга биноан белгиланган имтиёз ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига ега шахсларга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг истисносиз барча олий ўқув юртларида таълимнинг ҳамма йўналишларига жорий этилади;
  • ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган, бироқ танлов давомида (тест синови) керакли бал тўплай олмаган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар ўқишнинг педагогика, қишлоқ хўжалиги, табиий-илмий ва техник йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

2. Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларга, улар ўқиш даврида "Камолот" ҳаракатининг талаба ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок етган тақдирда контракт суммасининг 35 фоизини тўлов тариқасида моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий кенгашига (Б.Убайдуллайев) Молия вазирлиги (С.Раҳимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.

3. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов):

  • жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юксак натижалар кўрсатган, намунали ҳарбий интизомга ега муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга мамлакат олий ўқув муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган тавсияномалар сонини кўпайтириш чораларини кўрсин;
  • Адлия вазирлиги (Б.Мустафойев) билан ҳамкорликда бир ой муддатда жанговар гуруҳлар, взводлар, баталон ва бригадалар командирларининг қабул қилаётган қарорлари холислиги учун шахсий жавобгарлигини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
  • ҳарбий қисм қўмондонлигининг муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув муассасаларига имтиёзли шартлар асосида ўқишга кириши учун тавсиянома бланкасининг ягона шаклини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
  • Давлат тест маркази (Б. Исмоилов) билан биргаликда уч ой муддатда Қуролли Кучлар қўшинлари турларининг жанговар-хизмат вазифалари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва ижтимоий- сиёсий тайёргарлик дастурини ўзлаштиришини якуний баҳолаш учун тестлар ишлаб чиқсин; тест натижалари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар беришда ҳисобга олинсин.

Белгилансинки, 2005 йилнинг декабригача Қуролли Кучлар захирасига бўшатилган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг ески намунадаги тавсияномасига ега фуқаролар мамлакат олий ўқув юртларига киришда ушбу қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

4. Қуролли Кучлар Бирлашган штабига (В.Маҳмудов), Ички ишлар вазирлигига (З.Алматов), Миллий хавфсизлик хизматига (Р. Иноятов):

  • Халқ таълими вазирлиги (Т.Жўрайев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров), Давлат тест маркази (Б.Исмоилов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чақирув комиссиялари раҳбарлари билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тест синови ва танлов асосида саралаш бўйича мавжуд тизимни чуқур таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш, шунинг билан биргаликда чақирилувчиларнинг соғлиғи ва интеллектуал савиясини холис ўрганишга қаратилган замонавий компютер технологияларини қўллаш;
  • бир ҳафта ичида муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларнинг бошланғич ҳарбий тайёргарлиги дастурини ўрганиб чиқиш; ҳарбий қисмлар кун тартибига, жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик машғулотлари режаси ва дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бунда ҳарбий хизматчиларни танлаган ихтисосликлари бўйича мамлакат олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун ҳафтасига камида 4 соатлик қўшимча машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилсин;
  • ҳарбий округлар қўмондонлари билан биргаликда ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни самарали тарзда касбга йўналтириш, хизматни ўташ даврида ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини егаллашларига, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган зарур ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш.

5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (Р.Қосимов), Давлат тест марказига (Б.Исмоилов):

  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришга самарали тайёргарлик кўришларини ташкил етиш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида армияда хизмат қилган абитуриентлар учун бепул асосда фаолият юритадиган тайёрлов курслари тармоғини кенгайтиришни кўзда тутиш;
  • Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Орипов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (В.Маҳмудов) билан биргаликда " ZiyoNET" ёшлар маърифий тармоғида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни мамлакатимизнинг олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун масофали касбга йўналтириш, ўқитиш ва услубий тайёрлашга йўналтирилган мақсадли ахборот ресурсини яратиш; белгиланган тартибда унга ҳарбий қисмлар ва бирлашмалар компютер синфларининг уланишини таъминлаш;
  • 2006 йилнинг 1 апрелигача олий ўқув юртлари тайёрлов курслари ва ҳарбий қисмлар кутубхоналарини ўқишга кириш учун зарур бўлган услубий қўлланмалар ва дарсликлар билан таъминлаш.

6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 октябрдаги "Муддатли ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 496-сонли қарорининг 3-банди;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги 227-сонли қарорининг 3- банди 1-хатбошиси.

7. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Адлия вазирлиги (Б.Мустафоев) билан биргаликда бир ой ичида мазкур қарордаги талабларни эътиборга олган ҳолда белгиланган тартибда мэъёрий-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар кирицин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С.Раҳимов) Давлат тест маркази ва олий ўқув юртлари сметасида тест синовларини ўтказиш ва олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлардаги тайёрлов курсларида машғулотлар ўтказишга жалб этиладиган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини кўзда туцин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши котиби Р.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2005 йил 31 октябр

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93

(+99861) 229-41-03 

(+99861) 229-40-97 

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем

Тест сы наўлары 1-августтан 15-августка шекем

Биринши смена 08:00

Екинши смена 15:00



Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим