e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА АХБОРОТ ТАРМОҒИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

 

1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1 Ушбу тартиб Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ишчи ўринларидаги компьютерлари орқали локал ва Интернет тармоғидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради. Ушбу ҳужжат билан институт ҳодимлари биринчи навбатда танишиб чиқишлари, хужжатни хар бир бўлим хонасида кўринадиган жойда сақлашлари тавсия этилади.

1.2 Ушбу ҳужжатда белгиланган қоидаларни бажариш, ҳар бир ходим учун мажбурийдир. Қоидаларнинг бузилганлиги ҳолати аниқланса Ахборот технологиялари маркази томонидан раҳбариятга қоидабузарнинг бузгунчилик ҳаракатлари бўйича асоснома ва унга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги билдирги билан мурожаат этилади. (кейинчалик матнда (!) белгиси билан кўрсатилган).

1.3 Ушбу қоидалар ходим ёки жалб этилган мутахассисларнинг компьютердан, компьютер периферия воситаларидан (принтер, сканер, клавиатура, сичқонча, наушник, USB-флешка ва USB-порти орқали уланадиган бошқа қурилмалар), Windows операцион тизимидан, Office амалий дастурлар пакетининг асосий дастурларидан (Word, Excel, PowerPoint, Outlook) фойдаланиш асослари буйича саводи ва кўникмалари юқори даражада шаклланганлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

1.4  Агар Институт ходими компьютердан, компьютер периферия воситаларидан, Windows операцион тизимидан, Oficce амалий дастурлар пакетининг асосий дастурларидан фойдаланиш асослари буйича саводи ва кўникмалари етарли даражада шаклланмаган бўлса, институт ишчи ўринларидаги компьютерлардан фойдаланишга йул қўймаслик — Институт раҳбарияти ёки бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади.

1.5 Компьютердан фойдаланиш саводи ва кўникмалари етарли даражада шаклланган ходим:
- Компьютерни, компьютер қурилмаларини (монитор, клавиатура, сичқонча, принтер, сканер, USB-флешка ва USB-порти орқали уланадиган бошқа қурилмалар) улашни, ўрнатишни, улардан фойдаланишни билади, компьютер ахборот ҳажмларини туғри тушунади, электрон ахборот хавфсизлигидан хабари бор;

- Windows операцион тизимида асосий функцияларни бажаришни билади. Асосий функцияларга: ўз паролини ўзгартириш, файллар яратиш, очиш, кўчириш, ўчириш, иш столини (Рабочий стол), “ПУСК” менюсини созлаш, компьютер IP-адреси ва тармоқ адаптери параметрларини созлаш, ўз компьютерининг тармокдаги номини ўзгартириш, ўзи фойдаланадиган (Институт томонидан ўрнатилмаган ва тавсия этилмаган) дастурларни ўрнатиш/учириш/созлаш, Операцион тизим ёки клавиатура тилини ўзгартира олиш, қўшимча шрифтларни ўрнатиш, компакт дискка маълумот ёзиш, аудио/видео файлларни ўрната олиши, аудио/видео плеерларни созлаш, компьютер дисклари, флешкалар, оператив хотира, файллар ва папкаларни вируслар ва зиён етказувчи программалар предметига текшириш ва ҳ.к.з. Ушбу функцияларни бажаришда муаммолар чиққан холларда, ўзи бартараф эта олади.

- Oficce амалий дастурлар пакети таркибига кирувчи дастурлардан (Word, Excel, PowerPoint, Outlook) эркин фойдалана олади. Эркин фойдаланишга: хужжат/электрон жадвал/ презентация/ электрон хатларни яратиш, форматлаш, формулалар/анимациялар билан ишлаш, электрон почта орқали жунатиш, принтерда чоп этиш, дастурларнинг ташқи кўриниши, функционаллиги ва ички созлаш ва х.к. Ушбу дастурлардан фойдаланиш давомида муаммолар чиққан холларда, ўзи бартараф эта олади.

 

2. ЛОКАЛ ТАРМОК

2.1 Нукус давлат педагогика институтида юкори тезликдаги симли ва симсиз ( Wi-Fi ) локал тармоқ ишга туширилган. Унга сўнгги авлод техникалари -сервер ва коммутацион жихозлар ҳизмат кўрсатади. Институт ахборот хавфсизлиги марказий прокси сервердаги дастурий пакетлар ва тармоқ брандмауэри ёрдамида амалга оширилади.

2.2 Локал тармоққа уланган барча компьютер ва қурилмалар учун бир хил фойдаланиш қоидалари қулланилади. Тармоққа уланиш учун дастлаб компьютер ёки қурилманинг (1) ўз алоҳида IP-адреси бўлиши талаб этилади.

2.3 Институт тармоғидан фойдаланиш учун ҳодимлар Ахборот технологиялар марказида иловада келтирилган шаклга мувофиқ мурожаат этадилар. Жалб этилган ҳодимлар учун раҳбарият/бўлим бошлиғи жавобгарликни зиммасига олган ҳолда шаклнинг тегишли жойларини тўлдиради ва имзо чекади.

 

3. ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ

3.1 Институт доимий равишда интернет тармоғига уланган бўлиб, умумий тезлиги 4 0 96
Кбит/секундга
тенг. Фойдаланувчиларга Марказий прокси сервердан ҳар бир компьютер учун 100 Кбит/с тезликда таксимланади.

3.2 Интернет тармоғига марказнинг интернет трафигини тақсимловчи прокси-сервер хизмат кўрсатади.

3.3 Фойдаланилган интернет ресурслари автоматик тарзда мониторинг қилиб борилади ва (1) ташриф буюрилган веб-сайт номлари, (2) фойдаланилаётган хабар алмашинуви ва чат-программалар фаолияти, (3) интернет тармоғидан фойдаланиш давомийлиги, (4) интернет тармоғидан олинган ахборот ҳажми доимий равишда ёзилиб, журналга киритилиб борилади.

3.4 Интернетдан иш вақтида аудио (mp3) ва видео (mp4, avi, mkv ва ҳ.к.з.) файллар кўчирилганда, турли хил ижтимоий тармоқлар (ok.ru, facebook.com, twitter.com ва бошқалар), кўнгилочар ва бошқа иш жараёнида зарур бўлмаган ресурслардан фойдаланиш қоидабузарлик (!) ҳисобланади.

3.5 Хизматга доир хужжатлар алмашиш ва ёзишмалар факдтгина миллий, химояланган ва расмий (корпоратив) электрон почта хизматлари орқали амалга оширилади. (@edu.uz, e-xat, e-hujjat ва бошкалар).

3.6. Интернет тармоғидан кўнгилочар восита сифатида фойдаланиш, хизмат компьютерларига иш фаолиятига алақодор бўлмаган дастурларни ўрнатиш, хизмат компьютерлари орқали Интернет тармоғига уланиш учун мобил алоқа операторларининг флэш модемларидан фойдаланиш қатьиян ман этилади.

3.7 Интернетдан фойдаланиш қоидалари бўзилган вақтда фойдаланувчи автоматик равишда бир хафтага интернет тармоғидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

 

4. ЭЛЕКТРОН ПОЧТАДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

4.1 Институтда иш юритиш жараёнида алмашилаётган барча электрон шаклдаги корреспонденция вазирликнинг расмий https :// mail . edu . uz электрон почта хизмати орқали амалга оширилиши шарт. Агар марказнинг электрон корреспонденцияси Интернет тармоғидаги эркин почта хизматлари орқали (mail.ru, yahoo.com, rambler.ru ва х.к.з.) амалга оширилса қоидабузарлик (!) ҳисобланади.

4.2. Институт ходимлари янги электрон почта қутиси очиш учун UZ доменларидан фойдаланиш керак.

4.3. Электрон почта орқали алмашилган маълумотлар мазмунига факат электрон почта эгаси бўлган ходим жавбгар ҳисобланади.

4.4 Электрон почта орқали ҳажми 5 Мбдан ортиқ хатлар жунатиш, бир вактнинг ўзида 10 дан ортиқ адресларга хат жунатиш қоидабузарлик (!) хисобланади.

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93

(+99861) 229-41-03 

(+99861) 229-40-97 

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем

Тест сы наўлары 1-августтан 15-августка шекем

Биринши смена 08:00

Екинши смена 15:00



Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим