Харакатлар стратегияси тест

Электон кутубхона

Qonunchilik bazasi

Халкаро лойихалар

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг халкаро алоқалар бўйича фаолияти ва ривожланиш омиллариР
Р.Доспанов - халкаро алоқалар бўйича бўлим бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200 қўшма қарори ва 107-сон (Адлия вазирлигининг 2011 йил 14 январьдаги 2182-сон) билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник хизмат кўрсатувчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида 2011 йил 4 апрелда институтда халқаро алоқалар бўлими ташкил қилинди.

       Халқаро алоқалар бўлимнинг ОТМ да профессор-ўқитувчилар, стажёр- тадқиқодчилар, магистрлар ва бакалавр таълим йўналишидаги талабаларнинг халқаро фонд грантларидан унумли фойдаланишлари учун иштирокини, хорижий давлатларда малака оширишлари учун илмий изланиш марказларида таълим олишларини таъминлаш вазифаси белгиланган.

       1990 йилдан бошлаб 2014 йилгача институтнинг 40 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрлари, талабалари “Устоз”, “Истъедод ”, Темпус ”,Акселс”,” KOICA ”, жамғармалар ва ташкилотлар орқали Буюк Британия, АКШ, Германия, Израиль, Канада, Туркия, Покистон, Россия, Чехия, Мексика, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италия, Туркманистон, Қозоғистон каби давлатларнинг нуфузли университетларида билимларини ва малакаларини оширганлар.    

       Институтдан сўнги уч йилда (2011, 2012, 2013) Россия давлатининг Воронеж Ўрмончилик академияси аспирантурасида шартнома асосида «Информатика ва ахборот технологиялари» кафедрасидан 4та ассистенти ўқишга қабул қилинган, ва улардан икки нафари ўқишни тугутган. 2010-2013 йиллар мобайнида 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар халқаро илмий анжуманларда иштирок этганлар. 2011, 2012, 2014 йилларда институтнинг 1 нафар магистранти ва 2 та талаба Жанубий Корея Республикасининг Сувон шаҳридаги Сувон университетида ўқиш учун халқаро грантга эга бўлганлар.

2011,2012,2013 йилларда институтда KOICA ташкилоти томонидан ташкил қилинган корейс тили марказига Ўзбекистондаги KOICA ташкилотининг директори Ли Кёнг Сонг ташриф буюрган ва фаолият кўрсатаётган икки нафар кўнгилли волонтёрлар ишлари билан танишган.

Ҳалқ таълимининг ривожланишини таъминлайдиган устувор йўналишларида бажариладиган фундаментал, амалий ва иновацион тадқиқот ишларини комплекс тарзда олиб бориш, унда юқори савияда илмий ҳамда педагогик кадрлар тайёрлашнинг сифатини оширишда олий ўқув юртларининг хамкорлигидаги фаолиятини ташкил этишда институтнинг кафедралари томонидан Воронеж ўрмончилик академияси, Сочи, Одесса, Қозоғистон университетлари билан ҳамкорлик шартномалари тузил ган .

Фан соҳасида Нукус ДПИ да ташкил этилган халқаро миқ и ёсидаги тадбирлар қуйидагилардан иборат:

       - 2009-2014 йиллар мобайнида институт профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий журналарда 300 дан ортиқ   тезислар ва маколалар чоп этилган.                                                                                                                                                                                                                                          

       - 2011 йил 12-13 апрель кунлари «Жанубий Орол археологияси, этнографияси ва тарихий масалалари»   мавзусида илмий-назарий Халқаро анжуман ўтказилган.

       - 2011 йил Қорақалпоқ адабиёти кафедраси доценти Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияга иштирок этган.         

       - 2013 йил мусиқа кафедраси доценти Россия давлатининг Казань шаҳрида «Литература и художественная культура Тюркских народов в контексте восток-запад» мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференциясига қатнашган.

- Ш у билан бирга Жисмоний тарбия факультети ўқитувчи лари ва талабалари спорт соҳаларида халқаро совринлар эгалари бўлиб келмоқдалар.   - Буюк Британиянинг таълим муассасаларида 2013 йилда, жумладан Норви дж ва Метрополитен университетларида икки нафар ингли з тили ўқитувчилари малака оширганлар.

       2012-2013 ўқув йилида институтнинг инглис тили кафедраси ассистенти Германия Федератив Республикаси гранти (5630 Э) ғолиби бўлган. Кичик лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича институтимизда Германия Федератив Республикаси элчихонаси билан биргаликда Филология факультети таркибида «Инглиз ва Немис тилларини ўрганиш маркази» ташкил қилинган ва мазкур элчихонадан инглиз, немис ва шу лойиҳа асосида инглиз тилида 51 та дарслик ва луғатлар, 37 та бадиий адабиётлар ҳамда 34 та бадиий фильмлар (С D дискларга ёзилган), немис тили дарсликлари 15 та дарслик ва луғатлар, 74 та бадиий адабиётлар, 14 та бадиий фильмлар (С D дискларга ёзилган) ҳамда 14 та интерактив курси бўйича (С D дискларга ёзилган) дисклар, жами 239 та таълимга оид ресурслар олинган.          

       «Умумий физика» кафедраси доценти Италиянинг Триест , Туркия Республикасининг Измир шаҳ а р лар ида жойлашган Назарий физиканинг Халқаро Марказ лар и томонидан ўтказилган илмий-тадқиқот иш лар ида институт вакили сифатида иштирок эт ган .

Институтнинг и нглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти Ўзбекистондаги Буюк Британия Кенгашининг аъзоси ҳисобланади. 2012 йилда Нукус ДПИ Халқаро алоқалари веб-саҳифаси ишлаб чиқилган.

       2014 йил Туркманистоннинг Ашгабот шаҳрида «Дунё туркманлари инсонпарварлик бирлашмасининг XVII» форумига «Ўзбек адабиёти» кафедраси профессори, филология фанлари доктори Қурамбаев Каримбой таклиф этилиб “Махтумқули Фироғий” медали билан Туркманистон Президентининг буйруғи асосида тақдирланган.         

       2012, 2013 йилларда институтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-1875-сон қарори, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 22 декабрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 декабрдаги ПҚ-1875-сонли қарорини бажариш назорат режаси» ни амалга ошириш ҳамда «Ҳалқаро илмий грантлар ва уларга лойиҳалар топшириш» тартибига бағишланган «ТИЛ БИЛГАН - ЭЛ БИЛАДИ» мавзусидаги беллашув кечаси ўтказилган.

       Халқаро алоқалар бўлими томонидан чет эл мамлакатлари ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан ажратилган беғараз ёрдам, техник ҳамкорлик ва грант маблағларини жалб қилиш, улардан фойдаланиш, назорат қилиш, турли лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш белгиланган.

Харакатлар стратегияси

ТАЛАБАЛАР КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2017-жыл 1-декабрь күни Өзбекстан Республикасы Конституциясы қабыл етилгенлигиниң 25 жыллығына бағышланып Ташкент мәмлекетлик юридика университетинде студентлердиң илимий-әмелий конференциясына өткериледи. НМПИ студент-жаслары илимий тезислери менен қатнасыўы ушын тәжирийбели педагог-хызметкерлер менен биргеликте тезислердиң таярлап жибериўиңизге болады. Конференция қатнасыўшыларының илимий тезислериниң мазмунлы ҳәм сыпатын көрип шығыў ушын илимий бөлим арқалы жибериледи. Конференцияда қатнасыўшы студентлердиң жол ҳәм сапар қәрежетлери институттың бюджеттен тысқары қәрежетлери есабынан қапланады. Толық мағлыўматты көширип алыў

Ахборот хаты

Рахбарнинг виртуал қабулхонаси

Электрон таълим

Абитуриентлар диккатига

Институтга хужжат топшириб ўқишга кира олмаган булсангиз, хужжатни кайтариб олишга онлайн ариза бериш