Эълонлар

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази

Марказ 1936 йили институт бўлиб ташкиллаштириб «Ўқитувчиларнинг мутахассислигини ортириш институти» деб номланди. 1972 йили, 2 сентябрда институтга К.Убайдуллаев номи берилди. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йили 31 мартдаги 91Г4-сонли қарори асосида институт К.Убайдуллаев номидаги Республика Ҳалқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бўлиб қайта ташкил топган. Бунда кейинги даврда Ўзбекистан Республикаси Ҳалқ Таълими Вазирлигининг 2001 йил 14 августдага 119-сонли буйруғи асосида К. Убайдуллаев номидаги Республика педагог қадрлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига айлантирилди. 2006 йил 7 июнда 149-сонли «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи асосида Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бўлиб, қайта номланди.

Агар ўтмишдаги тарихимизга назар ташласак, ХХ асрнинг 20 – йилларидан оқ елнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан орқада қолаётганини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил илинди. Ушбу умумхалқ ишни бажариб боришда институт жамоати ходимларининг асосан институтга 1994 йили 9 январда директор лавозимига тайинланган Дадил Бекбулатович Базаровдан бошлаб, кейинги йиллари институтга бошчилик қилган фидоий инсонлар К. Убадуллаев, Р.Қосберганов, Я.Досутов, У. Алламберганов, У.Атамуратов, А.Худайберганов, К.Сарўбаев, Ж.Аллаяров, Ж.Сейтниязов, Ж.Хўжамуратов, Т.Утамбетова, М.Утепбергенов, Т.Атамуратовларнинг хизматлари катта бўлди. Бугунги кунда марказга Б.Нурабуллаев бошчилик қилмоқда.

Дастлабки йиллари институтда бир неча ўқув-методик хоналари ишлаб турди. Уларда хона бошлиқлари ва методистлар ишлаб, йил давомида ўқитквчиларга ҳар доим методик ёрдам берди. Ўқув курслари ва семинарлар ташкиллаштирилиб, режа асосида бажарилиб борилди. институт режасидан ташқари қисқа муддатли қурслар ҳам ташкил етилди. Масалан, 1961 йили 6 туманда жами 972 ўқитувчини ўз ичига олган қорақалпоқ орфографиясини ўрганиш бўйича қисқа курслар режадан ташқари ўтказиолди. Марказда сифат ва мазмунга эришиш учун қўшни вилоятлардаги ўқитувчиларнинг билимини ошириш институтлари билан методик фаолият турлари доимий равишда давом еттирилди. Марказ ташаббуси билан ҳар йили туман ва республикалик кўламда педагогик ўқишлар ўтказилиб борилди. Ҳар йили 20 га яқин ўқитувчининг иш тажрибаси ўрганилиб, қурс тингловчиларига етказилиб борилди.

Улар умумлаштирилиб «Қорақолпоғистон» нашриётидан алоҳида китоб қилиниб чиқарилиб борилди.Ўқитувчиларнинг малакасини оширишда тажрибали устоз ўқитувчилар олим методистар устозлик қилди. Ўзбекистон мустақилликка еришиши билан малака ошириш ишларида катта ўзгшаришлар юз берди. Аваллари институтимизда 20 дан ошиқ фан тоифалари бўйича педагогларнинг малакаси оширилиб келинган бўлса, 1991- йилга келиб, 31 фан тоифаси бўйча малакасини оширишга э ришилди. институтда 1983 йили рус тили ва адабиёти кафедраси, 1993 йили мактабни бошқарининг илмий асослари кафедраси очилди. 2001 йили институт янги таркибий тизимга ўтиш билан бирга , олий ўқув юртлари билан тенг ҳуқуқда иш олиб боришга ва ўзининг ички тузилишига эга бўлди . институтда таълим -тарбия ишларини илм -фаннинг сўнгги ютуқлари билан узвий боғлаш ишлари яхши ё лга қўйилган .

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 234-сонли қарори асосида институте К.Убайдуллаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб қайта номланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сонли “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази етиб ўзгартилди.

Шундай катта ютуқлар асосида елимизнинг минглаб педагог ходимлари ва таълим – тарбия марказидан назарий ва амалий билимларини методик маҳоратини орттириб боришга еришмоқда.

Марказнинг веб-сайти http://kkrmoi.uz/uz