e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Тарихи

1934-1935 ўқув йилида очилган ўқитувчиларни тайёрлаш бўлими асосида 1935-йилнинг 1-сентябридан физика-математика факультети ташкил қилиниб, унинг 1-курсида 19-талаба ўқиди. факультетда «Физика-математика фанлари» кафедраси бўлиб, унга Россия олий ўқув юртларидан чақирилган физика-математика фанлари номзоди, доцент М.В.Шеглов раҳбарлик қилди. 1936-1937 ўқув йилида Ўрта Осиё давлат университетининг физика-математика факультетини тугатган О.Булешов, Бухоро педагогика институтини тугатган М. Галекеевлар ишга олиниб, факультет ёш мутахассислар билан таъминланди. 1937-йили факультетнинг 15 битирувчисига «Физика ва математика» ўқитувчиси дипломи берилди. 1948-1949 ўқув йилида ўқув соотларининг ошиши Билан «Физика-математика фанлари» кафедраси «Математика» ва «Физика» кафедрасига бўлинди. «Математика» кафедрасига профессор ўқитувчилардан О.Булешов, М.Галикеев, Ж. Дуйсенгалиев, Ж. Пенский, Н. Зинованлар, «Физика» кафедрасида П.Ф.Кромер, А. Нурымбетов, А. Мажитов, А. Алиев, А. Нурманов, В. Н. Кимлар иш олиб бордилар.

Иккинчи жахон уруши йилларида немес-фашист босқинчиларига қарши курашда физика-математика факультети тарбияланувчиси, 47-авиатсия полкининг учувчи-кузатувчиси, гвардия катта лейтенанти Плис Колгелдиевич Нурпейсов қаҳрамонлик кўрсатди. Уч марта Шуҳрат орденининг нишондори П.К. Нурпейсовга 1945-йил апрел ойида душмонга қарши 100-аскарий топшириқни бажаргани учун Совет Иттифоқи қаҳрамони номи унвони берилди. 1959-йилдан бошлаб физика, математика, меҳнат дарсларини ўқитадиган мутахассис ўқитувчилар тайёрлана бошланди. 1961-йили «Умумий техника фанлари» кафедраси очилиб, дастлаб уни катта ўқитувчи А. Нурымбетов, ундан кейин Қорақалпоғистон АССР га меҳнати синган Фан ва техника жонкуяри А. Нурманов ва доцент

 Ж. Қайпназаровлар раҳбарлик қилди.

Физика-математика факультетини битирувчилардан меҳнат майдонида ўзларини яхши тарафдан кўрсатган К.Абдиров, А.И. Балакин, А.А. Журбин, У. Хожаназаров, А. Тажибаев, К. Юсуповлар Республикада раҳбар лавозимларда ишладилар. Баъзи битирувчилар факультетда ўқитувчи бўлиб ишлаб, илмий номларга эга бўлдилар. Улардан физика-математика фанларининг док­тори профессор Э. Жаксымов, профессорлардан Ж. Кутлымуратов, А. Отаров, Б. Абдикамалов, Ш. Каниязов. 1976-йили Нукус давлат университетининг очилиши билан пединститутдаги мутахассислар университет таркибига ўтказилди. 1990-йилнинг 1-сентябрида Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг очилишига биноан, унинг инженер-педагогика факультетига университетнинг 1989-1990-ўқув йилида қабулланган «Меҳнат ва касбга йўналтириш» ихтисослигининг 1-курс кундузги бўлимининг 40 талабаси, сиртқи бўлимнинг 50 талабаси ўтказилди. Факультетга декан қилиб техника фанларининг номзоди, доцент Турманов Имаматдин сайланди. факультет таркибидаги «Умумий математика» кафедрасига доцент Б.С. Ахметов, «Физика ва меҳнатга ўргатиш» кафедрасига доцент Қ. Палўанов раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгандан кейинги даврда факультетимизда ўқув, таълим-тарбия, илмий-ташкилотчилик ишлари Ўзбекистон Республикаси таълим ҳақидаги қонуни ва « Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида олиб борилди. 1991-1993 йилларда факультетда меҳнат, меҳнат ва физика, меҳнат ва информатика, меҳнат ва иқтисодиёт, физика ва информатика, чизмачилик ва санъат мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 1996 йили мутахассисликларининг кўпайишига боғлиқ факультет таркибидан «Математика-информатика» факультети ажралиб чиқди ва унга доцент Б.Ахметов декан қилиб тайинланди. 1997 йили факультет таркибидан «Тасвирий санъат ва чизмачилик» кафедраси институтда «Мусиқий таълим, тасвирий санъат ва чизмачилик» факультетининг ташкил қилиниш муносабати билан ушбу факультетнинг таркибига ўтказилди. 1999-2001 ўқув йиллари давомида инженер-педагогика факультети декани бўлиб доцент К.Палуанов, 2001-2003 йилларда доцент М. Арзуовлар ишлади. 2003 йили «Инженер-педагогика» факультети Физика-техника факультети бўлиб ўзгарди, факультетке доцент Б. Ибрагимов, ф-м.ф.н. К. Турдановлар, «Математика-информатика» факультетида эса 2001-2002 йилларда ф-м.ф.н. Б.Жоллыбеков, 2002-2005-йилларида доцент С.Таңирбергенов раҳбарлик қилди. 2005-2006 ўқув йилида «Физика-техника», «Математика-информатика» факультетлари ва «Тасвирий санъат ва чизмачилик» кафедралари бирлаштирилиб «Физика-математика» факультети бўлиб ташкил қилинди. 2005-2009 йилларида факультет деканы бўлиб ф-м.ф н. К.Турданов фаолият олиб борди. 2008-2009 ўқув йилиди институтда «Мактабгача тарбия» факультети ташкил қилиниши муносабати билан ўнинг таркибига «Тасвирйи санъат ва чизмачилик» кафедраси ўтказилди.

2009-2010 йиллар давомида факультетга ф-м.ф.н. М. Жалелов раҳбарлик қилди.
2010-2014 йилларида факультетда ф-м.ф.н. Қ.Қ.Елгондиев бошқарди.
2014-2015 йилларида факультетда ф-м.ф.н. Ж. Сейпуллаев бошқарди.
2015-2017 йилларида факультетда т.ф.н. М. Жумамуратов бошқарди.

2017-йил Физика-математика факультети Математика-информатика факультети ва Физика-меҳнат факультети бўлиб иккига бўлинди. 2017-йилдан Математика-информатика факультети декани Ж.Алланазаров ҳазирги кунда бошқариб келмоқда.


Алланазаров Жуманияз Пирниязович
Нукус давлат педагогика институтининг математика-информатика факультети декани вазифасин вақтинча бажарувчиси








Туғилган йили: 07.05.1959
Туғилган жойи: Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой тумани
Миллати: қорақалпоқ
Партиявийлиги: йўқ
Тамомлаган: 1982 й. Нукус давлат университети (кундузги)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: математик, математика ўқитувчиси
Илмий даражаси: физика-математика фанлари номзоди
Илмий унвони: доцент

Ме ҳнат фаолияти
1976-1977 йй.- Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой тумани 116-сонли курилиш-таъмирлаш бошкармаси ишчиси
1977-1982 йй.- Нукус давлат университети талабаси
1982-1983 йй.- Нукус давлат университети дастурчиси
1983-1984 йй.- Харбий хизмат
1984-1986 йй.- Нукус давлат университети катта дастурчиси
1986-1988 йй.- Киев давлат университети стажер-тадқиқотчиси
1988-1989 йй.- Нукус давлат университети мухандис-дастурчиси
1989-1992 йй.- Киев давлат университети аспиранти
1992-1999 йй.- Қорақалпоқ давлат университети ассистенти, доценти, ўқув бўлими бошлиғи
1999-2000 йй.- Қорақалпоқ давлат университети кошидаги Бизнес мактаби ўқитувчиси
2000-2001 йй.- Қорақалпоқ давлат университети ассистенти
2001-2004 йй.- Нукус давлат педагогика институти ассистенти, катта ўқитувчиси, доценти
2004-2007 йй.- Қорақалпоқ давлат университети доценти, кафедра мудири
2007-2008 йй.- Қозоғистон Республикаси Мирас университети доценти
2008-2009 йй.- Қорақалпоқ давлат университети доценти, кафедра мудири, факультети декани, проректори
2015-2017 йй.- Нукус саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари
2017 й.- ҳ.в. - Нукус давлат педагогика институти математика-информатика факультети декани вазифасин вақтинча бажарувчиси

Факультет таркибида Математика ўқитиш методикаси ва Информатика ўқитиш методикаси кафедралари фаолият кўрсатмоқта. Бугунги кунда факультетимизда 720 талаба ёшлар билим олмоқда.


Факультетдаги кафедралар

Математика ўқитиш методикаси кафедраси

1935-йил Қорақалпоқистан устозлар институтида «Физика-математика» факультети очилди. 1948-1949 ўқув йили «Физика-математика фанлари» кафедраси «Математика» ва «Физика» кафедралари бўлиб иккига бўлинди. 1950-1960-йиллари «Математика» кафедрасида «Физика-математика» фанлари номзоди Ф.В.Томашевский ва Б.В.Левин, педагогика фанлари номзоди А.З.Насыровлар фаолият кўрсатган, ўқув-тарбия ишларини олиб боориш билан қаторда дастлабки фан номзодлари чиқаришга ўз хиссаларини қўшди. 1954-йил кафедра аъзоси О. Булешов ўзининг номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилиб, Қорақолпақистондаги биринчи физика-математика фанлари номзоди бўлди. 1965-йил пед агогика институт битирувчиси, кафедра аъзолари Ж.Қутлымуратов Москва давлат университетинда номзодик диссертатсиясини ҳимоя қилди.

1969-йил «Математика» кафедраси «Математик анализ» ва «Умумий математика» кафедраларига бўлинди. «Умумий математика» кафедрасини М.Галекеев бошқариб, бу кафедрада 14 ўқитувчи фаолият оли борган, уларнинг қаторида физика-математика фанларининг номзоди О.Сапарниязов ва İ.Махсудов, педагогика фанлари номзоди Т. Та wбаевлар бор эди. 1970-1976 йиллари Ташкент, Москва, Киев, Новосибирск, Каза н ва б. шаҳарларида ўқиб келган С. Қаллибеков, Х. Баймуратов, А. Отаров, С. Пирназаровлар кафедранинг илмий потен сиалини янада кўтарган.

1976-йил пединститут базасида Нукус давлат университети очилиб, бу университетнинг «Математика» факультетининг таркибидаги «Умумий математика» кафедрасининг профессор-ўқитувчилари Қорақолпоғистон ёшларига математикадан билим беришда ўз ҳиссаларини қўшди. 1990-йилнинг 1-сентябр куни қайтадан Нукус давлат педагогика институти очилди. Бу институтининг «Инженер-педагогика» факультети таркибида «Математика- информатика» кафедраси очилди. 1996-йил институтда «Математика-информатика» факультети очилди, бул факультет таркибида «Олий математика», «Математикани ўқитиш методикаси», «Информатика ва ҳисоблаш техникаси» кафедралари бу факультет таркибида бўлди. 1999-йил 24-август куни «Олий математика» ва «Математикани ўқитиш методикаси» кафедралари бириктирилиб, «Умумий математика» кафедраси номи билан аталди ва унга дотсент С.Танирбергенов кафедра мудири этиб тайинланди. Бу кафедрада шу вақтда 17 ўқитувчи бўлиб, уларнинг бештаси фан номзоди эди: Ж.Толеуов, С.Пирназаров, Х.Баймуратов, С. Танирбергенов, ва М. Қасымов.

2015-йил « Умумий математика» кафедраси «Математика ўқитиш методикаси» кафедраси деб атала бошланди. Бугунги кунда кафедрани дотсент Б. Пренов бошқармоқда. Кафедра таркибида 32 профессор-ўқитувчифаолият кўрсатади, уларнинг 8 фан номзоди: Б.Пренов, З.Сапаров, С.Танирбергенов, М.Асқаров, М.Қасымов, Н.Джумабаев, Г.Қайпназарова, А.Ходжаниязов.

Ўқув методик ишлар. Кафедрада «Математикани ўқитиш методикаси» таълим йўналиши давлат таълим стандартлари, намунавий ва исчи ўқув режа намунавий ва исчи ўқув дастурлари билан тўлиқ таминланган. Ўқув жаройинини такомиллаштириш мақсатида кафедрада дарслар ҳозирги замон технологиясининг ютуқларидан фойдаланиб проектор ёрдамида тақдимотлар орқали тушунтирилади. Шу жумладан кафедрада ўқитиладиган барча фанлар бўйича ўқув-методик мажмуалар яратилиб улар ўқув давомида фойдаланилмоқда. Ҳар бир ўқитиладиган фан лар бўйича кафедра педагог ҳодимлари Б.Пренов, К.Д.Джакаева,А.И.Елмуратов лар тамонидан «Саноқ системалари ва логик амаллар» , «Математика фанини ўқитишда инноватсион технологиялардан фойдаланиш», Мамбеткаримов Б, Г. Самекеевалар тамонидан «Тескари тригонометрик функтсиялар», дотсент Н.Джумабаев тамонидан « Стандарт эмас тенгламалар ва тенгсизликларни функтсияларнинг чегаралнган хоссасидан фойдаланиб ечиш усуллари», «Математик индуктсия методи», Ж.Валиева, Р.Қошқарбаева, Қ.Нурмахановлар тамонидан «Олий математика асослари фанидан мустақил иш топшириқлари», С. Танирбергенов, З. Сапаров, А.Усакова, А.Жанабергеновалар тамонидан «Олий математика асослари (ИИ-бўлим )», И.Юлдашев, Ж. Мадаминовлар тамонидан «Алгебраик тенгламалар ва уларнинг илдизларини топишнинг элементар усуллари» номли ўқув қўлланмалар, методик қўлланмалар нашрдан чиқарилди. Битирув малакавий ишларининг мавзулари илмий ва методик ҳарактерда бўлиб асосан мактаб, академик литсей ва касб-ҳунар коллежларида математикани ўқитиш методикаси масалаларига қаратилган.

Илмий-тадқиқот ишлари. Кафедра профессор-ўқитувчилари «Математика бўйича фундаментал илмий тадқиқотлари олий таълим мактаблари, академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари математика курси бўйича баъзи-бир методик муаммоларини ечишда қўллаш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. Бу умумий мавзу кафедра аъзоларининг хусусий илмий мавзуларини ўз ичига олади. Кафедра аъзолари илмий-тадқиқот ишларнинг натижалари бўйича ҳар йил ўтказилган институтнинг профессор-ўқитувчиларининг, магистрантларнинг ва талабаларнинг илмий-амалий конферентсияларидаги маърузаларга раҳбарлиқ қилади. Бу республика илмий-амалий конферентсияларида этилган ҳар бир маъруза материаллари тўплам бўлиб нашрдан чиқарилди.

Маънавий маърифий ишлар. Кафедра профессор-ўқитувчилари институтнинг, факультетнинг жамоат ишларига фаол қатнашади. Улар «Математика ўқитиш методикаси» таълим йўналиши талабаларига раҳбарлиқ қилиб устоз-шогирд вазифаларини бажаради. Талабаларнинг тарбияси бўйича ота-оналар билан биргаликда ишлар олиб борилади. Ўқитувчилар талабалар билан актуал мавзуларда суҳбат ўтказади, белгили саналарда махсус ҳар хил кечаларни ташкиллаштиради, белгили илм изланувчилари, ветеран устозлар билан учрашувлар ўтказади, талабалар билан маданий эсталикларга, тарихий ўринларга, музейларга боради.

Кафедра иқтидорли талабалар тажрибали ўқитувчиларга бекитилган. Улар билан бирга илмий ишлар устида шуғилланмоқда . 2016-йил кафедрада «Математика ўқитиш методикаси» талим йўналиши талабаси Н.Юлдашева давлат «Улуғбек» стипендияси совриндори бўлди.

Информатика ўқитиш методикаси

Ватанимизнинг мустақилликга эришиши халқ таълими тизимида ва таълим -таръбия жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш , таълимни компьютерлаштириш муаммоларига катта таъсир қилди . Шунинг учун Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти илмий Кенгашининг қарори билан 1996-йилнинг 13-декабрида «Математика -информатика » факультети базасида «Информатика ва ҳисоблаш техникаси » кафедраси номи билан очилди ва у 2015-йилдан бошлаб Информатика ўқитиш методикаси бўлиб қайта тузилди .

Кафедрада 22 штат бирлик бўлиб , унда 6 доцент (A.Аббдуллаев , M.Алламбергенова , M.Аламинов , M.Ешанов , Ж .Алланазаров , A.Турениязова ), 3 катта ўқитувчи (З .Илясова , Ж .Жугинисова , П .Калхановлар ), 16 нафар ассистент ва 1 нафар кабинет мудири ишлайди .

«Информатика ўқитиш методикаси» кафедрасининг асосий вазифаси:

– ахборот технологиялари ва компьютерлаштириш бўйича таълим беришда педагогика назариясига асослаш;

– компьютернинг таълим-таърбия йўналишидаги аҳамияти илмий ва амалий асослаб бериш;

– халқ таълим тизимини бошқаришдан, мактаб турмушини ташкил этиш, бошқариш, баҳолаш, фан предметларини ўрнатишга ташкил қилишдан, ўқувчиларнинг мустақил топшириқларини ташкил этишгача бўлган муаммоларини ўз ишига олади. Бу муаммоларни ҳал этишнинг илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

Таълим йўналишини компьютерлаштириш, унга ахборот технологияларини жорий эттишга болиқ муаммолари масалаларини ешиш талаб этилади. Бундай масалалар қаторига умуман ўрта таълимда компьютерли таълим методологиясини яратиш, педагогик дастурий воситалари (ПДВ) яратишнинг назарий ва амалий методологиясини ишлаб чиқиш: ўқув материалларини ПДВга мос ишлаб чиқиш, маълумотлар базасини жойлаштириш, улардан фойдаланиш тизимини илмий асослаш, дарс жараёнидаги босқишларни тўлиқ компьютерлаштириш масаласини комплекс ўрганиш.

Кафедра ишишинг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да белгилаб берилган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари «Илм билан таълим жараёни боғлиқлигини ривожлантириш» банди мазмунини, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган Интернетнинг халқаро ахбороттизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги, «2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-технологияларини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги қарорлари ва «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини дорий этиш тўғрисида»ги, «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умумий миллий дастури тўғрисида»ги фармонларида белгиланган фармонларида белгиланган вазифаларга мос келади.

Бугунги кунда «Информатика ўқитиш методикаси» кафедрасини физика-математика фанлари номзоди, доцент М.Аламинов бошқариб келмоқда. Кафедрада 24 профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатати, улардан 6 нафар фан номзодлари: Ж.Алланазаров, А.Абдуллаев, A.Турениязова, M.Аламинов, M.Алламбергенова, M.Ешанов.

Кафедра ўқитувчиларидан Полатбек Калханов «Мураккаб тизимларни моделаштиришда мнтервал аналитик усуллар» мавзусидаги ( PhD) диссертациясини ва Гулбахар Абилова «Мусиқий таълим йўналишида информатика ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги ( PhD) диссертациясини 2018 йилда ҳимоя қилиш арафасида туришибдилар.

Кафедрамиз доценти, педагогика фанлари номзоди Мухаббат Алламбергенова таълим соҳаси бўйича 2016 йил учун «Енг яхши педагог-тадқиқотчи» номинацияси ғолиби бўлди.

2017 йили кафедра ўқитувчиларидан М.Аламинов ва Т.Утемуратовларнинг «Компьютер тармоқлари», З.Илясова ва У.Асановаларнинг «Информатика» каби қарақолпоқ тилидаги ўқув-қўлланмалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлини қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгаштан муваффақиятли ўтиб, тегишли сертификатлари олинди.

2017-йили кафедра доценти A.Турениязова халқаро RUECVET ва MAGNET лойиҳалари доирасида жуда катта муваффақиятларга эришди.


QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим