Эълонлар

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Чет тиллари факультети

ФАКУЛЬТЕТ ТАРИХИ 

Факультет 1937-йилда педагогик институт таркибида рус тили ва адабиёти факультети бўлиб ташкил этилди. Факультет ўзининг бой тарихига ва дастурларига эга. Бу факультетни республикамизга машҳур олимлар, академиклар М.Нурмухамедов, У.Хамидов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони Т.Қайипбергенов, А.Утениязов ва бир қатор давлат арбоблари битирган. Ҳозирги кунда факультетнинг рус филологияси, инглиз тили ва чет тиллари кафедраларида 57 профессор-ўқитувчилар меҳнат қилмоқда ва бу жамоа 588 талабага билим бермоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари ўз дарсларида илғор педагогик технологияларидан, ўқитишнинг коммуникатив ва интерактив усулларидан фойдаланмоқда. Улар янги педагогик технологияларни ўзлаштиришда, таълим бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиришда олдинги қаторда кўринмоқда. Факультет АҚШ, Россия, Франция, Ҳиндистон ва бошқада давлатларнинг халқаро фондлари билан иш олиб бормоқда. 2008 йил ноябр ойида факултет

декани М.А.Абдуллаев ТЕМПУС дастури ғолиби бўлиб Франция давлатида ўз малакасини ошириб келди ва инглиз тили кафедраси ассистент ўқитувшиси С.Сапаров Ҳиндистондаги Хайдаробод Университетида тил ўрганиш бўйича ўқиб келди.
Факултетда талабалар ушун замон талабларига мос келадиган барча имкониятлар яратилган: бепул интернет тармоғига уланган замонавий компьютер класи, лингафон класи, электрон кутубхона, ўқув заллари, спорт заллар, буфет ва осҳхона, медпункт, бепул ётоқхона, манавият хоналари ўқувчилар хизматида.
2008-2009 ўқув йилида факультет иқтидорли талабаси Ибадуллаева Саёра Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлди.
Факултет ўқитувчилари томонидан 30 дан ортиқ монографиялар ва луғатлар, олий ўқув юртлари, коллеж, лицейлар ва ўрта мактаблар учун 20 дан ортиқ дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этилди.

Факультет декани

Дильманов Илюша Орақбоевич

филология фанлари номзоди 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси

Туғилган йили: 15.09.1962 
Туғилган жойи:   Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри
Миллати: қорақалпоқ
Партиявийлиги: Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси
Тамомлаган:  1990 й. Тошкент давлат университети (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:филолог, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси 
Илмий даражаси:  филология фанлари номзоди
Илмий унвони: доцент

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1982-1984 йй.-Ҳарбий хизматда

1985-1990 йй.-Тошкент давлат университети талабаси

1990-1996 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Рус ва чет эл адабиёти” кафедраси ассистенти

1997-1999 йй.-Нукус давлат педагогика институти аспиранти

2000-2002 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Қорақалпоқ адабиёти” кафедраси ассистенти

2002-2004 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ассистенти

2004-2007 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси катта

ўқитувчиси

2008-2009 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Қозоқ тили ва адабиёти” кафедраси мудири

2009-2013 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Ўзбек адабиёти” кафедраси доценти

2013-2014 йй.-Нукус давлат педагогика институти “Рус филологияси” кафедраси катта ўқитувчиси

2014 -2017 йй.-Нукус давлат педагогика институти р ус тили ва адабиёти кафедраси доценти

2017 -2017 йй.-Нукус давлат педагогика институти чет тиллари факультети декани вазифасин вақтинча

бажарувчиси

2017 й.-ҳ.в. -Нукус давлат педагогика институтининг чет тиллари факультети декани


 

РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ КАФЕДРАСИ 

Рус тили ва адабиёти кафедраси Қорақалпоқ давлат пединститутида 1937-йили очилди. 1937- йили 8 битирувчи рус тили ва адабиёти мутахассислиги дипломларига эга бўлди. Кафедра очилган пайтида факат 2 ўқитувчи ишларди. 1990-йилларгача ўқитувчилар ва студентлар сони йилдан йилга ошиб борди. Рус тили ва адабиёти битирувчилари республикамизнинг таълим, маданиёт, илм ва ихтисодиётнинг ривожланишига катта хисса кўшди.

Кафедра узининг бой тарихига ва узига хос урф-одатларига эга. Талабаларга маърузаларни машхур олимларданУзРИА академиги М.К.Нурмухаммедов, профессор Н.А.Урумбаев, А.А.Азизов, Г.Д.Петров, Е.Бердимуратов, А.Умаров, Л.Б. Хван, К.М.Кощанов, ва доцентлар: А.Джаксыбаев, П.И.Сенин, А.Н.Сидоров, А.Турабаев, Б.Хошанов, У.Ю.Маткурбанов, Ю.Х.Маткурбанов, З.А.Шамуратова ва бошқалар уқиди.

Йилдан-йилга кафедранинг илмий потенциали усиб борди. Кафедра ўқитивчилари кўплаган ўкув - методик кўрсатмалар, дастурлар, қулланмалар, дарсликлар ва монографияларга авторлик этди. Улардан професорлар Е.Бердимуратовни, Н.Урумбаевни, А.Умаровни, К.М.Кощановни, доцентлардан А. Джаксибаевни, У.Ю.Маткурбановни, Ю.Х.Маткурбановни, Б.Хошановни, Т.Халмуратовни, З.Шамуратовани, Н.Оримбетовани, Г.Алламуратоваларни эътироф этиш ўринли.