e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

ФИЗИКА-МЕҲНАТ ФАКУЛЬТЕТИ

Тарихи

 1934-1935 ўқув йилида очилган ўқитувчиларни тайёрлаш бўлими асосида 1935-йилнинг 1-сентябридан физика-математика факультети ташкил қилиниб, унинг 1-курсида 19-талаба ўқиди. факультетда «Физика-математика фанлари» кафедраси бўлиб, унга Россия олий ўқув юртларидан чақирилган физика-математика фанлари номзоди, доцент М.В.Шеглов раҳбарлик қилди. 1936-1937 ўқув йилида Ўрта Осиё давлат университетининг физика-математика факультетини тугатган О.Булешов, Бухоро педагогика институтини тугатган М. Галекеевлар ишга олиниб, факультет ёш мутахассислар билан таъминланди. 1937-йили факультетнинг 15 битирувчисига «Физика ва математика» ўқитувчиси дипломи берилди. 1948-1949 ўқув йилида ўқув соотларининг ошиши Билан «Физика-математика фанлари» кафедраси «Математика» ва «Физика» кафедрасига бўлинди. «Математика» кафедрасига профессор ўқитувчилардан О.Булешов, М.Галикеев, Ж. Дуйсенгалиев, Ж. Пенский, Н. Зинованлар, «Физика» кафедрасида П.Ф.Кромер, А. Нурымбетов, А. Мажитов, А. Алиев, А. Нурманов, В. Н. Кимлар иш олиб бордилар.

   Иккинчи жахон уруши йилларида немес-фашист босқинчиларига қарши курашда физика-математика факультети тарбияланувчиси, 47-авиатсия полкининг учувчи-кузатувчиси, гвардия катта лейтенанти Плис Колгелдиевич Нурпейсов қаҳрамонлик кўрсатди. Уч марта Шуҳрат орденининг нишондори П.К. Нурпейсовга 1945-йил апрел ойида душмонга қарши 100-аскарий топшириқни бажаргани учун Совет Иттифоқи қаҳрамони номи унвони берилди. 1959-йилдан бошлаб физика, математика, меҳнат дарсларини ўқитадиган мутахассис ўқитувчилар тайёрлана бошланди. 1961-йили «Умумий техника фанлари» кафедраси очилиб, дастлаб уни катта ўқитувчи А. Нурымбетов, ундан кейин Қорақалпоғистон АССР га меҳнати синган Фан ва техника жонкуяри А.

 Нурманов ва доцент Ж. Қайпназаровлар раҳбарлик қилди.

  Физика-математика факультетини битирувчилардан меҳнат майдонида ўзларини яхши тарафдан кўрсатган К.Абдиров, А.И. Балакин, А.А. Журбин, У. Хожаназаров, А. Тажибаев, К. Юсуповлар Республикада раҳбар лавозимларда ишладилар. Баъзи битирувчилар факультетда ўқитувчи бўлиб ишлаб, илмий номларга эга бўлдилар. Улардан физика-математика фанларининг док­тори профессор Э. Жаксымов, профессорлардан Ж. Кутлымуратов, А. Отаров, Б. Абдикамалов, Ш. Каниязов. 1976-йили Нукус давлат университетининг очилиши билан пединститутдаги мутахассислар университет таркибига ўтказилди. 1990-йилнинг 1-сентябрида Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг очилишига биноан, унинг инженер-педагогика факультетига университетнинг 1989-1990-ўқув йилида қабулланган «Меҳнат ва касбга йўналтириш» ихтисослигининг 1-курс кундузги бўлимининг 40 талабаси, сиртқи бўлимнинг 50 талабаси ўтказилди. Факультетга декан қилиб техника фанларининг номзоди, доцент Турманов Имаматдин сайланди. факультет таркибидаги «Умумий математика» кафедрасига доцент Б.С. Ахметов, «Физика ва меҳнатга ўргатиш» кафедрасига доцент Қ. Палўанов раҳбарлик қилди. 

  Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришгандан кейинги даврда факультетимизда ўқув, таълим-тарбия, илмий-ташкилотчилик ишлари Ўзбекистон Республикаси таълим ҳақидаги қонуни ва « Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида олиб борилди. 1991-1993 йилларда факультетда меҳнат, меҳнат ва физика, меҳнат ва информатика, меҳнат ва иқтисодиёт, физика ва информатика, чизмачилик ва санъат мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 1996 йили мутахассисликларининг кўпайишига боғлиқ факультет таркибидан «Математика-информатика» факультети ажралиб чиқди ва унга доцент Б.Ахметов декан қилиб тайинланди. 1997 йили факультет таркибидан «Тасвирий санъат ва чизмачилик» кафедраси институтда «Мусиқий таълим, тасвирий санъат ва чизмачилик» факультетининг ташкил қилиниш муносабати билан ушбу факультетнинг таркибига ўтказилди. 1999-2001 ўқув йиллари давомида инженер-педагогика факультети декани бўлиб доцент К.Палуанов, 2001-2003 йилларда доцент М. Арзуовлар ишлади. 2003 йили «Инженер-педагогика» факультети Физика-техника факультети бўлиб ўзгарди, факультетке доцент Б. Ибрагимов, ф-м.ф.н. К. Турдановлар, «Математика-информатика» факультетида эса 2001-2002 йилларда ф-м.ф.н. Б.Жоллыбеков, 2002-2005-йилларида доцент С.Таңирбергенов раҳбарлик қилди. 2005-2006 ўқув йилида «Физика-техника», «Математика-информатика» факультетлари ва «Тасвирий санъат ва чизмачилик» кафедралари бирлаштирилиб «Физика-математика» факультети бўлиб ташкил қилинди. 2005-2009 йилларида факультет деканы бўлиб ф-м.ф н. К.Турданов фаолият олиб борди. 2008-2009 ўқув йилиди институтда «Мактабгача тарбия» факультети ташкил қилиниши муносабати билан ўнинг таркибига «Тасвирйи санъат ва чизмачилик» кафедраси ўтказилди.

2009-2010 йиллар давомида факультетга ф-м.ф.н. М. Жалелов раҳбарлик қилди.
2010-2014 йилларида факультетда ф-м.ф.н. Қ.Қ.Елгондиев бошқарди.
2014-2015 йилларида факультетда ф-м.ф.н. Ж. Сейпуллаев бошқарди.
2015-2017 йилларида факультетда т.ф.н. М.Жумамуратов бошқарди.

2018-йилдан Физика-меҳнат факультети декани вазифасини вақтинча Б.Ибрагимов   бошқариб келмоқда.  Факультет таркибида физика ўқитиш методикаси, меҳнат таълими  кафедралари фаолият кўрсатмоқта.

 Ибрагимов Байнияз  Нукус давлат педагогика институтининг Физика-мехнат факультети декани вазифасин вақтинча бажарувчиси

 Туғилган йили: 30.07.1957
 Туғилган жойи: Қорақалпоғистон Республикаси, Кегайли тумани
 Миллати: қорақалпоқ
 Партиявийлиги: Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси
 Тамомлаган: 1978 й. Нукус давлат университети (кундузги)
 Маълумоти бўйича мутахассислиги: мехнатга ўргатиш ва чизмачилик ўқитувчиси
 Илмий даражаси: техника фанлари номзоди
Илмий унвони: доцент
Меҳнат фаолияти
1978-1981 йй. - Қонликўл тумани Ажиниёз номидаги ўрта мактаб умумий техника фани ўқитувчиси
1981-1985 йй. - Нукус давлат университети рентген металл физика кафедраси катта лаборанти
1985-1991 йй. - Нукус давлат университети рентген металл физика кафедраси лаборатория мудири
1991-1993 йй. - Нукус давлат педагогика институти физика ва меҳнатга ўргатиш кафедраси ўқитувчиси
1993-1996 йй. - Нукус давлат педагогика институти физика ва меҳнатга ўргатиш кафедраси ассистенти
1996-1999 йй .- Нукус давлат педагогика институти физика ва меҳнатга ўргатиш кафедраси катта ўқитувчиси
1999-2003 йй. - Нукус давлат педагогика институти умумий техника ва касбий таълим кафедраси катта ўқитувчиси
2003-2005 йй .- Нукус давлат педагогика институти физика-техника факультети декани
2005-2006 йй. - Нукус давлат педагогика институти илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректори лавозимини вақтинча бажарувчи
2006-2009 йй .- Нукус давлат педагогика институти илмий ишлар бўйича проректори
2009-2013 йй .- Нукус давлат педагогика институти меҳнат таълими кафедраси доценти
2013й.- 2017 йй, - Нукус давлат педагогика институти меҳнат таълими кафедраси мудири
2017 й.- ҳ.в. - Нукус давлат педагогика институти физика- мехнат факультети декани вазифасин вақтинча бажарувчиси
Факультет таркибида физикани ўқитиш методикаси ва мехнат таълими кафедралари фаолият кўрсатмоқта. Бугунги кунда факультетимизда 555 талаба ёшлар билим олмоқда.

 

  Физика ўқитиш методикаси кафедраси

Кафедра 1990-йил Нукус давлат педагогика институтининг очилиш муносабати билан сентябрь ойида инженер-педагогика факультетининг таркибида «Физика ва меҳнатга ўргатиш» кафедраси ташкил қилинди. Уша пайтларда кафедрада иккита фан номзоди, бир катта ўқитувчи ва бешта ассистент ўқитувчи хизмат кўрсатиб келди. Кафедра таркибидан 1992-йили янги мутахассисликларнинг очилиши билан «Умумий техникавий фанлар» кафедраси ажралиб чиқди.

1935-1949 йилларда проф. П.Ф.Кромер кафедрага мудирлик қилди.
1942-йили доц. Б.Д.Франк
1949-1937-йиллар доцент А.Нуримбетов
1973-1976-йиллар доц. А.Мажтов
1990-йили К.Палўанов
1996-1998-йилларда ф-м.ф.н.доцент Б.Қайпов
1998-2007-йилларда ф-м.ф.н., доцент К.Турданов
2007-2008 йиллар доцент Ж.Жанабергенов
2008-йили А.Жумамуратов
2009-2013-йиллар К.Турданов
2014-йилдан ҳозирги кунгача ф-м.ф.д.,доцент А.Камалов мудирлик қилмоқда.

  Ҳозирги кунда «Физика ўқитиш методикаси» кафедрасида 3 фан доктори, 8 фан номзоди, 1-катта ўқитувчи, 8 ассистент ўқитувчи кафедранинг ўқув, тарбия ва илмий ишларини олиб бормоқда. Кафедрада 1 фан кабинети бошқарувчиси ва 4 лаборант кафедра ишларига яқиндан ёрдам беради. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўрташа ёши 46 %, илмий салоҳияти 58 % ни ташкил қилади. Ҳозирда физика ва астрономияни ўқитиш методикаси бакалавр таълим йўналишида 298 талаба таълим олмоқда.

Кафедра ЎзРФАнинг Ядро Физикаси, Физика-техника, Электроника институтлари билан шунингдек, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон Миллий университети ёнидаги Амалий физика фан-тадқиқиот институти, Қорақалпоқстон Республикаси табиятни муҳофаза қилиш комитети, Қозоқстон Республикаси Ақтўбе университети, Х.А.Яссави номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ва бошқада олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлаш амалга оширилмоқда. 2013-йили 11-13-ноябр кунлари институтимизда кафедра профессори А.Жумамуратовнинг 60-йиллигига бағишланган «Физика ва экология» номли Республика миқиёсида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияга Республикамызнинг таниқли олимлари қатнашди.

Кафедрада ёш олимлар тарафиданг 30млн 910минг сўммиқдорида ва Илм ва таълим гранти 25млн сўм ,жаъми 55млн 910минг сўмлик илм тадқиқот ишлари олиб борилиб, бюджетдан ташқари маблағлар топиш амалга оширилмоқда.

Кафедра тарафидан шартнома асосида НМПИ ёнидаги №1, №2, №3ва №4сонли Академик лицейлер , Шуманай , Елликқала ,Тўрткүл , Тахтакўпир , Муйноқ , Кегейли ,Нукис туманлари ва Нукус шаҳридаги Умумий билим бериш мактаблари билан методик бирга ишлашиш ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра профессор ўқитувчилари тарафидан сўнги 5 йилда ишланган меҳнатлар: а-х. ф.д. прфессор Ажимурат Жумамуратов 1 монография (Современное агрогеохимическое состояние орошаемых почв Республики Каракалпакстан и пути их улучшения 2013 йил) 2 ўқув қўлланма (Ядро физикаси 2013 йил, Атом ядро ва элементар заррачалар физикаси 2016 йил ж,)Турманов И ., Қарлыбаева Г . (Физикани ўқитиш методикасининг асослари (таржима) 2015 йил). Қарлыбаева Г ., Матжанов Н. (Физика ва астрономия ўқитиш методикасы 2017 йил)


Меҳнат таълим и кафедраси

  Қорақалпоқ давлат педагогик а институтининг физика-математика факультети таркиби дан 1961-йили «Сан оат ишлаб чиқариши ва асослари» кафедраси ташкил этилди. Кафедрани катта ўқитувчи А . Нурымбетов б ошқарди. Шу йиллардан бошлаб кафедрани нг моддий техник базасини яхшилаш мақсадид а устахоналар ташкил этилди. Устахоналар шу давр талаб ига мос кел адиган ёғочга ишлов берувчи станоклар, металлар га ишлов берувчи, кес увчи, йўнувчи, те шувчи ва резба чиқарувчи станоклар ва бошқада ускуналар билан т ўлдирилди

1965-йилдан бошлаб у шбу кафедрани т.ф.н. А. Нурманов бошқарди. Ушбу йили кафедра олий тоифали профессор-ўқитувчилар билан т ўлдирилди. Улардан Б. Усенов, М. Ембергенов ва Ж.Қайыпназаровлар эди.

1970-йилдан бошлаб кафедрани ф -м. ф. н. Ж.Қайыпназаров бошқарди. Шу йиллар и кафедра га тажрибали профессор-ўқитувчилардан Н.П. Ширяев, Б. Усенов, Ю.Машарипов, М.Ембергенов, А.Романовлар талаба ёшлар га таълим-тарбия берди. Йилдан йил га кафедрага тегишли лаборатория кабинетл арнинг моддий техник базас и т ўлдирилиб б орилди.

1990-1991 ўқув йили Қорақалпоқ давлат университети дан Нукус давлат педагогик а институти ажралиб, қайта ташкил этилди ва инженер-педагогика факультети таркиби дан «Физика ва м еҳнатга ўргатиш» кафедраси тузилиб, унга ф -м. ф. н. Қ.Палўанов б ошчилик қилди.

Кафедрага тегишли «Меҳнат», «Меҳнат-физика», «Меҳнат-информатика», «Меҳнат ва тасвирий санъат», «Меҳнат ва к асбга йўналтириш», «Меҳнат ва қишлоқ хўжалиги механизацияс и» йўналишлар и бўйича мутахассислар та йёрлай б ошланди.

Шу йили Қорақалпо ғист он Республикас и Ж ўқ орғ и Ке нгаши билан министрл ар Ке нгашини нг рухсат и билан Т ўртк ул шох кўчаси б ўйида ги бино инженер-педагогика факультети га берилди. Тез к унл ард а реконструкция ишлари олиб борилди ва лаборатория кабинетл ари асбоб-ускуналар билан т аъминл анди.

1992-йили «Физика ва меҳнат га ўргатиш» кафедраси таркиби дан «У мум техник а фанлари» кафедраси ажралиб чиқди, унга ф -м. ф. н. А.Жумамуратов б ошчилик қилди. Ушбу йиллар и ўқитишда назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш мақсади да янгидан «Материал шунослик», « Қишлоқўжалиги машиналар и», «Ёғочга ишлов бер иш», «Металлар га ишлов бер иш», «Ти кувчилик» устахона лари, «Электротехника ва радиотехника», « Пазандачилик» лабораториялар и ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ядро физикаси институтига мақсадли аспирантурага Б. Ибрагимов 1996-йили ўқишга юборилди ва 2001-йили номзодлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилиб, техника фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди.

Ушбу йиллар мобайнида кафедрага тегишли б ўлган лабораториялар кейинги моделд аги станоклар, макетл ар, ўлчов асбоблар ва з ар ур асбоб-ускуналар билан тўлдирилди, моддий техник база бойитиб б орилди.

1992-1998 ўқув йили кафедрани т.ф.н. М. Арзуов б ошқариб, шу йиллар да « Ўзбекист он Республикас и қишлоқўжалигини механизацияла штириш ва электрофикацияла ш илм ий тадқиқот» институтига мақсадли аспирантура га кафедра ассистент -ўқитувчиси Б.Утепбергенов ўқишга юборилди ва 2002-йили муваффақиятли там омлаб т.ф.н. илмий даражасини олди.

2001-2005 йил ларда кафедрани т.ф.н. доцент Н.Сапарниязов , 2006- 2013 йил ларда доц ент. Б.Авезов лар б ошқарди. 2013-йил ноябрь ойидан бошлаб т.ф.н. доц. Б. Ибрагимов кафедра ни бошқариб келмоқда.

Ҳ озирги вақтда кафедра «Меҳнат таълими » ва “Касб таълими (Дизайн)” йўналиши бакалавр ларини та йёрламоқда . Ушбу йўналиш ларда ҳ озирги к унд а 255 талаба билим олмоқда . Ҳозирги зам он талаб и даражаси да талабалар чуқур билим олишлари учун кафедрада 4 ўқув устахона ,2та лаборатория ва 2 та фан кабинетл ари ташкил этилди . Кафедрага тегишли бар ча фанлардан ўқув методик комплексл ар , модуль системас и , презентациялар та йёрланиб, янги педагогик технологиялар асос ида талабалар га билим берил моқда .

2017-2018 ўқув йилида кафедра умумий юкламаси – 15360 соатни ташкил этади. Кафедрада асосий штатда – 15 та, қўшимча штатда – 3 та профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда кафедрада 1 та фан доктори, 3 та фан номзоди ва доцентлар, 7 та катта ўқитувчи ва 4 ассистент ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Кафедра илмий салоҳияти – 29 фоизни ташкил этади.

Кафедрада профессор-ўқитувчилари томонидан сўнги 5 йилликда чоп этилган илмий ишлар:

1. Ўқув қўлланмалар сони – 2 та;

2. Методик қўлланмалар сони – 8 та;

3. Рационализаторлик патентлар сони – 3 та;

2017 йилда кафедра доценти Б.Даулетмуратов докторлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилиб техника фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди.

2015-2016 ўқув йилида Меҳнат таълими йўналиши талабаси С.Аманиязова “Ёш тадбиркор-юртга мададкор” кўрик танлови Республика босқичида 1-ўринни эгаллади;

2016-2017 ўқув йилида 2 та талаба “Ажиниёз” номидаги давлат соврундори;

2017-2018 ўқув йилида 1 та талаба “И.Каримов” номидаги давлат стипендианти бўлишга эришди.

Меҳнат таълими кафедраси мудири - т.ф.н. доц. Ибрагимов Байнияз Айтбаевич

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим