e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Bizning bitiruvchilar-O'zbekiston Qaxramonlari

      

Алланияз Ўтениязов.

Алланияз Ўтениязов 1936-йили 1-июньда Кегейли тумани Халқабад ширкат хўжалигида «Дўстлик» бўлимида деҳқон ойласида туғилди. У 1956-йили Қорақалпоқ Давлат Педагогика институти Хорижий тиллари факультетиниң инглиз тили бўлимига ўқишга киради ва уни 1962-йилда муваффақиятли тугатади. Талабалик йиллари пахта теримида қатнашиб хар йили 15-16 тоннадан зиёд пахта теришга эришади. 1962-2002-йиллари Нукус туманидаги 4-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади. Алланияз Ўтениязов умир йўлдоши билан биргаликта бир ўғил икки қизни тарбиялаб вояга етказди. 1954-йилдан ўзининг ёзнинг меҳнат таътили вақтини хайир-эҳсон ишига бағишлаб кам таъминланган, ногирон ва етимларга уй қуриб бериш билан шуғулланади. Ўша давргача 40 уй, 2 та мактаб, 30 ўринлик 2 та болалар боқчаси, 2 та тиббий хизмат ўрни, 1 та кутубхона иморатини ўз меҳнати билан холисона битириб, халққа инъом этди. 2000-йили 15 гектар майдонга боғ яратди. Алланияз Ўтениязовнинг меҳнатлари юқори баҳоланиб «Ўзбекистон селекционери» ҳурматли унвонлари берилди ва у «Меҳнат шухрати» ордени билан мукофотланди. Алланияз Ўтениязов ҳақида учта кинофильм яратилди. Алланияз Ўтениязовнинг меҳнатлари Гиннес «Рекордлар китоби»га ёзилди. Алланияз Ўтениязовга 2001-йили «Ўзбекистон Каҳрамони» ҳурматли унвони берилди.




Тулепберген Қайипбергенов.

Тулепберген Қайыпбергенов 1929-йили 7-майда Кегайли тумани “Шўртанбай” қишлоғида туғилган. 1947-йили Хўжайли педагогика билим юртини, 1955-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти факультетини мувффақиятли битиради. Сўнг “Амударё” журналининг адабий ходими, катта редактори, Қорақалпоғистон радиоси мудири муовини, Республика газеталарида бош редактор, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот қўмитаси мудирининг муовини лавозимларида фаолият олиб боради. 1980-йилдан 2015 йилгача Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси мудири бўлиб ишлаган. Тўлепберген Кайипбергеновнинг биринчи китоби 1958-йили ёруғ кўрди. Ўша вақттан бошлаб ўша кунгача унинг 93 та китоби қорақалпоқ, ўзбек, рус ва бошқа тилларда босмадан нашр этилди. Тўлепберген Қайипбергеновнинг асарлари юқори баҳоланиб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилди. У Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги, Ўзбекистон Республикаси Қашқарий ва М. Шолохов номидаги халқаро мукофотларнинг лауреати. Тўлепберген Қайипбергеновга 2003-йили «Ўзбекистон Каҳрамони» ҳурматли унвони берилди.



 

Ибрайим Юсупов.

Ибрайим Юсупов 1929-йили 5-май куни Чимбой ширкат хўжалиги “Озод” қишлоғида дунёга келди. Унинг отаси диний арбоб сифатида қатағонга учраб, қамоқда вафот этади. Онаси Хонбийби икки ўғил, тўрт қизни бева ҳолатида камолга келтирган. Ибрайим Юсупов 13 ёшидан меҳнат қилиш гардишига тушади. 1945-1949-йиллари Қорақалпоқ давлат педагогика институти талабаси, 1949-1962-йиллари институтнинг адабиёт фани ўқитувчиси, 1961-1962-йиллари “Амударё” журнали редактори. 1962-1965-йиллари “Амударё” журнали илимий котибт, 1965-1980-йиллари Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси, 1980-1988-йиллари хозирги “Еркин Қорақалпоғистон” газетасининг бош редактори, 1988-1994-йиллари Қорақалпоғистон тинчлик қўмитасининг раиси, 1994-2000-йиллари Қорақалпоғистон “Маърифий, маданий ва маънавият” ижтимоий марказининг раиси васифасида ишлади. Ибрайим Юсупов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири. Унинг асарлари бир қанча тилларда чоп этилган. Ибрайим Юсуповга 2004-йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» фахрий унвони берилди.





Вера Борисовна Пак.

Вера Борисовна Пак Олий Мажлис депутати бўлган. Сенат аъзолида ишлаган. Хивадаги 20-сонли мехрибонлик уйининг директори. Вера Борисовна Пакга 2006-йили «Ўзбекистон Каҳрамони» ҳурматли унвони берилди.








Ғайратдин Хўжаниязов.

Ғайратдин Хўжаниязов 1948-йили 12-декабрда Қараўзак туманида туғилди. 1972-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини битириб, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон филиали, Н. Даўқараев номидаги тарих, тил ва адабиёт институтининг археология сеекторида меҳнат йўлини бошлади. Ломоносов номидаги Москва университетида собиқ иттифоқ Фанлар Академиясининг археология институтида (1974-1977) тажирибасини орттирди. 1981-1984-йиллари аспирантурада ўқийди ва 1996-йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. 2000-йилдан буён академиянинг археология бўлимини бошқариб келмоқда.

Ғайратдин Хўжаниязов 130 та илимий, 100 дан кўп илимий-жамоатчилик ишларининг муаллифи. Шу жумладан “История развития фортификации антигного хорезма” (СА,М, 1984, №2): Культова-погребалные памятники Каракалпаков XVII - XIX веков по материалам могильника Крантау. Рабочие документы ИеФак, №13 (Ташкент 2005) номли мақола, «Даукескен-Вазир (Источники, топография и хронология)» (Нукус, 1997): The military architecture of ancient Chorasmia (6 tn century BC -4 tn century AD )» ( Parij , 2006):   «Қадимги Хоразм мудофа иншоатлари» (Ташкент 2007) номли монографиялари, илимий асарлари бор. Ғайратдин Хўжаниязовнинг фанга қўшган меҳнати юқори бахоланди. 2001-йили “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” эсталик нишони, 2003-йили “Меҳнат шухрати” ордени билан мукофотланди. Ғайратдин Хўжаниязовга 2008-йили давлатимизнинг энг юксак «Ўзбекистон Каҳрамони» ҳурматли унвони берилди.