Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Ажиниёз Қосибай ўғли

Ажиниёз Қўсибой ўғли (адабий номи Зиўар) 1824 йили Орол денгизининг жануби соҳилида-Мўйноқ туманидаги қорақалпоқларнинг ашамайли ва қиёт уруғлари яшаган Амударё дарёси ёнгинасида жойлашган “Қамиш бўғот” овулида дунёга келди. Ажиниёзнинг отаси Қосибай, унинг акаси Балтабек, ўртанчи акаси Ақжигитлар ўз замонасининг жасур ва мард одамлари бўлишган. Унинг онаси Назира сўзга чечан ва мафтункор аёл бўлган.

Ажиниёз ёшлигидан билим ва илмга қизиқишини намоён қилади. Дастлаб у Хўжамурод имом мадрасасида, сўнгра, онасининг вафотидан кейин, ўзининг Элмурод тоғасиникида таълим олади. Бўлажак шоир – мадрасадаги ўқиши билан бирга китобларни қайта ёзиш билан ҳам шуғулланади ва шу сабабли машҳур бўлиб кетади. 16 ёшидаёқ улар томонидан Алишер Навоийнинг айрим асарлари қайтадан ёзиб чиқилди.

Ажиниёз ўқишини Хивада давом эттиради. Дастлаб у Хоразмнинг Кўҳна шаҳридаги, унгача туркман мумтоз шоири Махтумқули таълим олган Шерғози мадрасасига, сўнгра Қутлимурод иноқ мадрасасига боради. Ҳозир шу мадрасанинг кираверишида: “Бу ерда 1840-1845 йилларда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли ўқиди” деган ёзувни ўқиш мумкин.

Қутлимурод иноқ мадрасасида маънавий фанлардан ташқари, Навоий, Хофизий, Саъдий Фузулий каби шарқ мумтоз шоирлари ижоди ҳам ўрганилади. Ажиниёз ушбу эътироф этилган муаллифлар ижодини кейинчалик қоракалпоқ шоирининг шеърияти катта қизиқиш билан қайта ўрганиб чиқади.

Қутлимурод иноқ мадрасасини тугатгандан сўнг жонажон овулига қайтади, аммо сал ўтмай Қозоғистонга бир йилга жўнаб кетади. Уйга қайтиши билан ашамайли уруғидан бўлган Хамра исмли қизга уйланади ва кейинчалик эса уларда ҳам уч ўғил ва бир қиз туғилади. Шоирнинг авлодлари ҳозир Қўнғирот, Қонликўл, Шуманой туманларида ва Нукус шаҳрида яшашади.

Хоразм воҳасида яшайдиган халқлар тарихидаги йирик воқеалардан бири саналган, 1858–1859 йиллардаги Қўнғирот қўзғолони Ажиниёзнинг шеърият табиатигага катта таъсир кўрсатади. У кучли ватанпарвар ва билимли инсон, ушбу воқеага бефарқ бўлолмади ва унда фаол иштирок этади. Кейинчалик уни қўзғолон йўлбошиси сифатида Хива ҳукумати Туркманистонга бадарға қилади. Шоир сургун пайтида Махтумқулининг кўп шеърларини қорақалпоқ тилига таржима қилади.

Орадан уч йил ўтиб Ажиниёз таъқибга учрайдиган ватанига қайтади. Сўнг у яна Қозоғистонга жўнаб кетади.Ажиниёзнинг 1864 йили Қозоғистонга қилган учинчи сафари шоир ҳаётида аҳамиятли воқеа юз беради: Ажиниёз қозоқ шоираси Қиз Менеш билан бирга шеърий маҳорат бўйича мусобақа айтишувда иштирок этади. Айтишув - ўша пайтларда бошқа анъанавий халқлар жанрига солиштирганда оғзаки шеърий ижодиётда алоҳида машҳурликка эга бўлган. 1878 йили ҳаттоки у ҳақда “Тошкент вилояти” номли тошкент газетасида мақола эълон қилишади. Ажиниёзнинг айтишув пайтида ёзган қаторларидан шоирнинг ёши маълум бўлиб қолади – ўша пайтда у қирқ ёшда эди:

 

Т ўй бўлганда қизил чопон киясан,
Оташин севги ўтидан куйиб - ёнасан ,
Қўй йилида туғилдим, ёшим кирқта Минаш қиз
Ёшимни билиб туриб менга тегасанми эй қиз?
     

 

(Когда будет той, ты наденешь красный чапан,
Сгорать будешь от любви в огне возлюбленного,
Родился я в год овцы, сейчас мне сорок лет, Кыз-Менеш,
Ты выйдешь замуж за меня, уточняя возраст?)

 

Ажиниёзнинг Қозоғистондаги сафари унинг шоирлик ижодининг гуллаб-яшнашига замин яратди. У ўша пайтда ўзининг машҳур “Халқим бар”, “Бормикин?”, “Бор”, “Ўхшаш”, “Агар айрилса”, “Хайрлашув” каби машҳур шеърларининг катта миқдорини яратади. Шоир ўлкасига қайтиб, “Бўзатов”, ”Қамиш бугат”, ” Етим-ўзак ” овулларида камбағал оилалар болаларини саводхонлигини очиш учун мактаблар очади. Ундан ташкари, умрининг охиригача – 1874 йили у шеър ёзишни давом эттиради. Ажиниёзнинг ижодини ўрганиш 30-йиллардан бошланади. Биринчи тадкиқотчилар сафига филолог-олимлардан К.Айимбетов, О.Кожуров ва Н.Давкараевларни киритиш мумкин. Н.Давкараевнинг “қорақалпоқ адабиётининг тарихи ҳақида очерк” асарининг асосий мазмуни Ажиниёзнинг ижодига бағишланган. XX асрнинг 50-йиллари тадқиқотчилар К.Айимбетов, И.Сагитов, К.Бердимуратов, С. Ахметов, Б.Исмаилов ва бошқалар Ажиниёз ижодининг янги қирраларини очишга муваффақ бўлишди .Ажиниёзнинг асарлари 1949 йилдан то 1975 йиллар мобайнида қорақалпоқ ва ўзбек тилларида, 1975 йилдан бошлаб эса – рус тилида чоп этилади. Унинг кўпгина номаълум шеърий қўлёзмалари XX асрнинг 60–йилларигача тадқиқотчиларга шоир ижодининг янги илмий асарлар қаторини яратиш имконини беради.

  Бозатаўлы н ә зели м

Бозатаўлы гүлбинәфша нәзелим,
Әсәлиң ҳәррени гүлден бездирер.
Кирпиклериң сүзип баққан нәзериң,
Жулдызды жаўратып, түннен бездирер.

Жамалың бир көрип кеттим димардан,
Йүзүмни үгирдим шамси-қамардан,
Өзимни бездирип сабыр-қарардан,
Сабырыў-қарарымды меннен бездирер.

Қумырсқадек қыпша- қыпша беллериң,
Бармақ толы йүзүк- йүзүк әллериң,
Әсел қатқан сүжук- сүжук тиллериң,
Жыланды жылжытып иннен бездирер.

Фәлекниң ойыны—Жәйҳун гирдабы,
Бир тәбәссим етсем көңлимниң табы,
Ышқы ләшкериниң дәҳшәт сәркабы,
Бул аманат жанды тәннен бездирер.

Писте бурыныңда тиллә әребек,
Екки қара көзиң екки бәледек,
Үргениш йуртунда бегим Төребек,
Тахтынан тайдырып, елден бездирер.

Көңлим сәдебини бир-бир яздырып,
Қайта бастан гөне дәртим қоздырып,
Кафир көзиң мусулманды азғырып,
Бийшара Зийўарды диннен бездирер.