e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Нукус давлат педагогика институти- Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида ги илк олий ўқув ўрнинларидан бўлиб, у 1934 йили ўша вақтда ги пойтахт ҳисобланган Тўрткўл шаҳрида ташкил қилинган. Пединститут узоқ йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими c аҳоси учун кадрлар тайёрлаб келган. Қорақалпоғистон Республикасининг кўпчилик давлат арбоблари, жумладан, халқ хўжалиги, маданият ва фан арбоблари турли йилларда пединститутда таҳсил олган. Пединститутимизнинг битирувчилари Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, шунингдек, Туркманистон, Қозоғистон ва чет давлатларда фаолият юритмоқда. Институтимиз битирувчилари сафида 6 нафар академик, 5 нафар Ўзбекистон Қаҳрамонлари бор эканлигидан фахрланамиз. 1976 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институти базасида Нукус давлат университети ташкил этилган.

   1991 йилда қайта ташкил этилган Нукус давлат педагогика институти эса Ўзбекистонда педагогик кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини юксалтириш борасида тараққий этаётган янги ёндашувнинг ўзига хос бир кўринишидир. 1992 йилдан эътиборан институт қорақалпоқ халқи эъзозлаган буюк аллома-шоир Ажиниёз номи билан аталиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб институтда 9та факультет ва 1 магистратура бўлими 21та бакалавриат йўналиши ва 7та магистратура мутахассислиги бўйича юқори малакали педагоглар тайёрланмоқда. Шунингдек, 3та мутахассислик бўйича таянч доктарантура мавжуд. Институт олимлари халқ тарихи ва этник таркиби, археология ва этнография, Орол денгизининг қуриши оқибатида ҳудуднинг флора ва фаунасига таъсири, тил ва адабиёт, қорақалпоқ халқининг ёзма ва оғзаки ёдгорликларини ўрганиш борасида чуқур илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Институтда таълим соҳасидаги самарали меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланган давлат гранти соҳиблари, фан ва халқ таълим фидойилари, давлат мукофоти совриндорлари, халқ таълими аълочилари ва ўз ишининг моҳир усталари фаолият юритмоқда;

-бугунги кун талабларига жавоб берадиган моддий-техник база: илмий ва ўқув лабораториялари, Интернет синфлари, лингафон кабинетлари, мультимедиа воситалари, ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуалари, талабалар ошхонаси ва ётоқхоналари;

- аълочи талабалар ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол талабалар, шунингдек, ҳарбий қисм тавсиясига кўра ўқишга кирган талабалар ўқиш тўловларида ҳам имтиёзга эгадирлар.

Институт талабалари қорақалпоқ тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти бўйича Республика фан олимпиадаси ғолиблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, Улуғбек, Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳиблари, Қувноқлар ва Зукколар клуби суперлигаси совриндорлари, волейбол бўйича Универсиада ва бошқа турнирлар чемпионлари, футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони каби юксак унвонларга сазовор бўлишмоқда. Волейбол бўйича қизлар командаси Ўзбекистон Республикаси олий лигасида иштироқ этмоқда. Институтнинг «Т ўмарис» ҳаваскор талабалар ансамбли Нукус ва Тошкент шаҳарларида ўтказиладиган «Наврўз» ва «Мустақиллик байрами» тантаналарида доимий равишда иштирок этиб келмоқда лар.

Сонли кўрсаткичлар 

1 . ОТМ факультетлари ва кафедрлари тузилмаси :

- факультетлар сони – 9;

- магистратура бўлими – 1;

- махсус сиртқи бўлим – 1.

- кафедралар сони – 27;

2 . Факультетлар номи.

- физика-меҳнат;

- математика-информатика;

- кимё-биология;

- тарих-география;

- педагогика;

- филология;

- чет тиллар;

- мактабгача ва бошланғич таълим;

- жисмоний маданият;

- махсус сиртқи бўлим;

- магистратура бўлими .

3.Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари.

- бакалавриат таълим йўналишлари сони - 23 , талабалари сони - 6531 ;

- магистратура мутахассисликлари сони - 8 , талабалари сони 50;

4.Кадрлар тайёрлаш билим соҳалари бўйича.

- педагогика соҳаси - 6581 (100%);

5. Талабалар контингенти .

Жами – 6581 та (шу жумладан аёллар – 4832 та ( 73 , 4 %) ).

Улардан махсус сиртқи бўлимда ўқиётганлар – 815 (12,4%).

Бакалавриатда – 5716 та (86,8%), магистратурада – 50 та ( 0 ,8%).

(Шу жумладан давлат гранти бўйича бакалавриатда – 1724 та (26,2%), магистратурада – 17 та ( 34 %) ) .

Талабалар контингенти ўқитиш тиллари кесимида:

- ўзбек тилида- 2259 та (34,3%);

- рус тилида- 414 та (6,3%);

- қорақалпоқ тилида- 3638 та ( 55,3%);

- қозоқ тилида- 258 та (3,9%).

- туркман тилида -12 та (0,2%)

Бошқа вилоятлардан келиб ўқиётганлар- 1010 (15,3 %).

Чет эллик талабалар сони- 4 (шу жумладан хорижий давлатлар кесимида: Туркманистон Республикаси- 4 та).

Охирги ўқув йилида 1 353 та бакалавр, 30 та магистр битирди (шу жумладан давлат гранти бўйича бакалавриатда- 458 та (33,8%) , магистратурада- 8 та ( 0,6 %)).

Махсус сиртқа бўлим бўйича – 0 бакалавр битирди (шу жумладан давлат гранти бўйича – 0, тўлов-шартнома бўйича - 0).

2017/2018 ўқув йилида 1631 та бакалавр, 32 та магистр қабул қилинди (шу жумладан давлат гранти бўйича бакалавриатга 429 та (26,3%), магистратурага 9 та (28,1%)).

Махсус сиртқи бўлим бўйича 816 бакалавр қабул қилинди (шу жумладан давлат гранти бўйича 0, тўлов шартнома бўйича 816).

6. ОТМда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳолати .

Охирги 3 йилда малакасини оширган профессор-ўқитувчилар - 397 (71,7%); қайта тайёрловдан ўтганлар - 33 (6 %) .