e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Таҳририят-нашр бўлими бош муҳаррири: 

Профессор Кошанов Кутлимурат Моятдинович

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти  Тахририят-нашр бўлими фаолияти ҳақида қисқача

  МАЪЛУМОТ

  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруғи асосида 2006 йили очилган тахририят-нашр бўлими ўз фаолиятини 1997 йили 29 августдаги Олий Мажлисининг IX сессиясидаги И.А.Каримов баёнати, «Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги қонуни ва «Кадрлар таёрлаш Миллий дастури» (Т.1997), «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларин яратиш концепсияси» (Т.2002), «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-хунар таълими учун ўқув адабиётларини яратиш концепцияси» (т. 2013й), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буруқлари ва кўрсатмалари асосида олиб боради.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўз баёнотида: « Олимлар орасида дарслик ёзишга пастроқ бир илмий иш сифатида қараш иллати бор. Нега бундай? Бу психология қаердан пайдо бўлган? Ахир, дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг энг илғор намуналари акс этиши керак эмасми? Ҳар бир соҳа буйича дарсликни ўша фаннинг атоқли вакиллари ёзмайдиларми? Биз дарслик яратишга энг илғор ва шарафли вазифа сифатида қарашимиз, яхши дарслик яратган одамларни бошимизга кўтаришимиз керак. Дарсликни, агар керак бўлса катта танлов асосида яратиш лозим. Танлов ғолибларидан маблағни аямаслигимиз лозим». «Баркомал авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». Тошкент, 1998, 8 б.

Таҳририят-нашр бўлимида Вазирлик томонидан ажратилган 3 штаттаги ходимлар фаолият олиб бормоқда.

1.

Муҳаррир

6 разряд 1 ставка

(0,5 ставка)

Қ.Кощанов

 

 

 

(0,5 ставка)

А.Абдикаримова

2.

Тех.муҳаррир

5 разряд

1 ставка

Х.Шамуратова

3.

Корректор

4 разряд

1 ставка

А.Сарыбаева

 

Таҳририят-нашр бўлими мактабгача таълим, бошланғич ва ўрта мактаб, лицей, колледж ва ОУЮ учун пединститут педагог-ходимлари ёзиб таёрлаган: дарслик,ўқув қўлланмалар, методик қўрсатмалар, маъруза тўпламлари,мустақил иш, семинар ва лаборатория ишлари, амалий ишлар, битирув малакавий ва курс ишлари, педагогика амалиёти учун методик кўрсатмалар, ўқув луғатлари, тарқатма материаллари ва бошқа ўқув адабиётларни тегишли ҳужжатлари асосида қабул этиб, уларни таҳрирлаб ва корректуралаб нашрга тавсия қилмоқда.

Дарслик ва ўқув қўлланмалар барча этаплардан ўтгандан сўнг пединститутнинг катта илмий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси ОУЮ министрлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи Кенгашга тавсия этилади, қолган барча турдаги ўқув адабиётлари пединститут Таҳририят-нашр бўлими томонидан тегишли хужжатлари асосида институт ИЎМК га тавсия этилади. Бу ўқув адабиётлар институт ИЎМК томонидан чоп этишга рухсат этилгандан кейин муаллифларнинг аризалари асосида институт босмахонасида чоп этиш имкониятига эга бўлади.

Институт кичик типографияси 2013 йилдан буён лицензия асосида катта босмахонага айлантирилди.

Таҳририят-нарш бўлими кафедраларнинг ўқув адабиётларини чоп эттиришнинг йиллик режалари асосида институтнинг йиллик режасин тузади. Бу режа институт илмий ўқув-методик кенгашда таҳлил этилиб институт ректори томонидан тасдиқланади. Ўқув адабиётларини нашрга таклиф этишга куйдаги ҳужжатлар зарур:

1. Муаллифлар ўзлари ёзиб таёрлаган ўқув адабиётларнинг ҳар вароғининг пастига тасдиқлаб имзо қўйиб 2 нусхада топширади.

2. Муаллифлар ўз ишида кўчирмачилик (плагиатлик) йўқлиги ҳақидаги кафолат хатлари беради.

3. Қабул қилинган иш сохасига яқин бўлган 2 та олимдан (биттаси ички, биттаси сиртқи) тақризлар олинади.

4. Кафедранинг экспертлари ва ИЎМК қарори баёнатлари

5. Факультет экспертлари ва ИЎМК қарори баёнатлари

6. Рақобатли ҳолда таҳрият-нашр бўлими ишни сиртқи экспертларга таҳлил этишга юборади.

Ажиниёз номидаги НДПИ кафедрасининг 2013-2017 йиллар учун ўқув-методик адабиётларин институт Таҳририят-нашр бўлими томонидан нашрдан чиқариш Р Е Ж А сининг ўринланиши

2013-йил

Мактаблар учун – 13 (55,5 б.т.)

Лицей, колледжлар учун – 21 (89 б.т.)

Юқори ўқув ўринлари учун - 87 (271,8 б.т.)

Жами: 91 иш (265,1 б.т.)

2014-йил

Мактаблар учун – 12 (32,5 б.т.)

Лицей, колледжлар учун – 22 (72,5 б.т.)

Юқори ўқув ўринлари учун – 113 (474,8 б.т.)

Жами : 124 иш (513 б.т.)

2015-йил

Мактаблар учун – (22,5 б.т.)

Лицей, колледжлар учун – (92,5 б.т.)

Юқори ўқув ўринлари учун – (319,5б.т.)

Жами: 124 иш (435,5 б.т.)

2016-йил

Мактаблар учун – 23 (92,6 б.т.)

Лицей, колледжлар учун –39 (178 б.т.)

Юқори ўқув ўринлари учун – 124 (567,4 б.т.)

Жами: 149 иш (637,3 б.т.)

2017-йил

Мактаблар учун – 19 (93,5 б.т.)

Лицей, колледжлар учун –36 (263 б.т.)

Юқори ўқув ўринлари учун – 79 (358,9 б.т.)

Жами реже бўйича: 98 иш (461,9 б.т.)

Режадан ташқари -29 иш (104,3 б.т)

Жами: 127 иш (566,2 б.т)

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти педагог ходимлари томонидан 2017 йил март-декабрь ойлари оралиғида Олий ўқув юртлари учун қорақалпоқ тилидаги 65 дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи Кенгашдан ўтказилиб чоп этишга тавсия этиш режасининг бажарилиши ҳақида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 87-02-271 сонли буйруғи асосида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти педагог ходимлари томонидан 2017 йил март-декабрь ойлари оралиғида Олий ўқув юртлари учун қорақалпоқ тилидаги 65 дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи Кенгашдан ўтказилиб чоп этишга тавсия этиш РЕЖАСИнинг бажарилиши ҳақида тўлиғи билан бажарилди.

QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим