e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими институтда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларини умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.


Умумий қоидалар:

· Бўлим институт ректорининг буйруғи асосида тузилади;
· Бўлимнинг ишчи гуруҳи институтнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
· Бўлим маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор бошчилигида фаолият олиб боради;
· Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра ва гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боради;
· Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:


Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил салбий иллатлардан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
Талабаларнинг маънавий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
Институтда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур меъёрий ҳужжатлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган жамғармалар, жамоа ташкилотлари билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

Факультетлардаги маънавий-маърифий ва ахлоқий ишларни назорат қилиш;
Маънавий-маърифий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ва кўрсатмаларининг факультетлардаги бажарилишини текшириш;
Факультет деканларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини сайлаш, ҳамда вазифалардан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўз тавсиялари билан қатнашади;
Маънавий-маърифий ва ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандининг тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳар семестр якунида бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлашни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоасини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.
Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;
Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб бориладиган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш;

 


QABUL - 2018

НМПИ 2018-2019-оқыў жылы ушын ҚАБЫЛЛАЎ КОМИССИЯСЫНАН ТЕЗ МАҒЛЫЎМАТ АЛЫЎ ТЕЛЕФОНЛАРЫ 

(CALL  CENTER) 

(+99861) 229-40-93
(+99861) 229-41-03 
(+99861) 229-40-97

Абитуриентлер ҳужжетлерин қабыл етиў 15-июндан-15-июлге шекем
Тест сы наўлары   1-августтан 15-августка шекем
Биринши смена 08:00
Екинши смена 15:00




Кабыллау  бойынша веб-сайт


Корпоратив почта

"Edu.uz" rasmiy kanali

Электрон таълим