e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

МАРКЕТИНГ ХИЗМАТ БЎЛИМИНИНГ ФАОЛИЯТИ


Бўлим бошлиғи: Караматдин Джаксимуратов

Бўлимнинг асосий вазифалари т аълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини узлуксиз амалга ошириб, таълим хизматларига қўйилган, яъни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг касбий маҳоратини ўрганиш ҳамда уларнинг иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиқлигини аниқлаш. Ўзбекистон Республикаси П резидентининг 2005-2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича 2005 йили 2 июлдаги ПҚ-92 сонли қарорига мувофиқ барча бакалавр таълим йўналиши магистратура мутахассисликлари бўйича давлат грант асосида билим олган ОЎЮ битирувчиларининг энг камида 3 йил иш ишлаб бериш шарти билан ўқув юртига корхона ва ташкилойларга ишга жойлаштириш бўйича вазифаларини ўз вақтида бажариш ва назорат қилиш. Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича рақобатли таълим хизматларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини таҳлил қилиш ҳамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим хизматлари бозори ва конъюктурасига таъсир кўрсатувчи турли хил омиллар ўртасидаги ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш асосида битирувчиларни олдиндан ишга тақсимлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш. Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалари)ни ҳисобга олган ҳолда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш. Институт битирувчиларини иш ўринларига жойлаштириш бўйича комиссия тузиш, жойлаштириш комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал талабига мувофиқ битирувчиларни ишга жойлаштириш режасини (дастлабки аниқланган) ишлаб чиқиш ва якунловчи жойлаштиришни ўтказиш, уларнинг натижаси бўйича битирувчиларни якка жойлаштириш тизимини тузиш ва умумийлаштириш. Янги ўқув йили қабул режасининг бажарилиши (давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар, конкурс, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслар, таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва ҳ.к.) ҳақида маълумотлар банкини яратиш. Янги ўқув йилида давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан олий таълим муассасаси ўртасида ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойида 3 йил ишлаб бериши тўғрисида икки томонлама шартномалар тузиш. Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш ва битирувчиларни ишга тақсимлаш борасида олий таълим муассасасининг тегишли бўлинмалари (турли илмий-услубий кенгашлар, илмий, ўқув-услубий бўлинмалар, факультетлар, кафедралар ва ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш, улар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда иштирок этиш, умумий маркетинг сиёсатини амалга оширишда барча тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш. Таълим хизматлари ҳалқаро бозори бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш ва таҳлилий хулосалар тайёрлаш. Институтда тайёрланаётган олий маълумотли кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг талабини факультетлар, кафедралар ва ректорат билан ўрганиб чиққан ҳолда маълумотлар базасини шакллантириш;

Меҳнат бозори конюктурасини ўрганиш, қабул қилиш кўрсаткичларини таклиф қилиш, фойдаланувчиларнинг битирувчиларига бўлган реал буюртмаси асосида шакллантириш, талабалар контингенти, битирувчиларнинг иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва ўз вақтида Олий ва ўрта махсус билим вазирлигига таклиф қилиш, давлат гранти асосида қабул қилинган бакалаврлар ва магистрлар билан ўқишни битиргандан кейин таълим муассасаларида ёки корхоналарда камида 3 йил ишлаб бериш ҳақида шартнома тузиш (1 ой муддат ичида) битирувчиларнинг хоҳишини инобатга олган ҳолда давлат гранти асосида битирган ёш мутахассисларни республикамизнинг иқтисодий тармоқларида самарали фойдаланиш учун уларни ўз вақтида иш билан таъминланишига кўмаклашиш; Битирувчиларга иш ўрни ҳақида маълумот бериш, меҳнат ярмаркаларини ўтказишни ташкиллаштириш (администрация ёрдамида);Ўтган ўқув йили битирувчиларининг ишга жойлашганлиги ҳақидаги маълумотларини тайёрлаш.

Бўлимнинг ишчи таркиби:

  • Бўлим бошлиғи:К.Джаксимуратов
  • Катта инспектор:Ф.Торебекова
  • Катта инспектор:З.Кутлымуратова
  • Инспектор:М.Сабурова
Инспектор:Г.Хожамуратова