e-academy.uz

Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиғи: 
Жақсымуратов Бекберген Аймуратович 
+93 920-66-07 

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ку йидагидан иборат:

  • Институтга қарашли барча биноларни, уларда жойлашган техника ускуналар ва жиҳозлардан унумли фойдаланишни ташкил этади;
    Институтнинг барча биноларидаги иссиқ ва совуқ сув тизимлари, ҳамда иситиш тизимидан тўғри фойдаланишни таъминлайди;
  • Ҳисоб кўрсаткичини ўз вақтида ёзиб борилиши устидан назорат ўрнатади ва сув хўжалиги корхоналари билан тегишли ишларни олиб боради;
  • Жорий ва капитал қурилиш ишларини смета ва лойиҳа тузиш институтлари билан биргаликда иш юритади;
  • Институт смета ва лойиҳа ҳужжатларини сақлайди ва уларга ўз вақтида тегишли ўзгартиришларни киритиб боради;
  • Барча ўқув ва турар жой биноларининг қаватлари ва хоналарини жадвал асосида назоратдан ўтказади, жумладан, электр тармоқлари ҳолати, иссиқ ва совуқ сув, иситиш тизимининг созлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳолати, шунингдек, тежамкорликка риоя этилиши ҳолатини текширади;
  • Меҳнат интизомига риоя қилади, раҳбариятнинг буйруқ ва фармойишларини бажаради;
  • Олий маълумотли, хушмуомала, талабчан ва ўз устида ишлайдиган бўлиши шарт;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ижро интизомига, 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган ҳужжатлар билан ишлаш бўйича Йўриқнома, Институтнинг Устави, Ички тартиб қоидалари, Илмий кенгаш қарорлари, Ректор буйруқлари ҳамда таълим тизимига ва ўз касбига доир ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда қўйилган мақсад ва вазифаларга, шунингдек, ўзининг хизмат вазифаларига риоя этади.
  Республикамизда таьлим тизимини ривожлантиришнинг илғор босқичига ўтиш, олий ўқув юртларида ўз олдига иқтисодий соҳада натижаларини ошириб бориш, янги усулларни излаб топиш, бюджетдан ташқари харажатларни топиш имкониятларини кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш асосий вазифаларнинг бири бўлиб ҳисобланади.     
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрельдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли Қарори ижросининг таъминланиши боис институт аудитория фондини етарли даражага келтириш ва биноларнинг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида Инвестиция Дастури доирасида янгидан қуриш лозим бўлган ўқув ва ётоқхона бинолари, институт худудида қуриладиган янги бино ўринлари, институт объектларида амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш таъмирлаш ишлар режалаштирилмоқда.

Жумладан:
1. 2018 йили 2000 ўринга мўлжалланган янги ўқув ва бош бино қурилиши.
2. 2019 йили янги ўқув ва бош бино қурилишининг давоми.
3. 2019 йили институтнинг 400 ўринлик ва 100 ўринлик талабалар турар жойи бинолари реконструкцияси.
4. 2020 йили 950 ўринлик ўқув биноси реконструкцияси ва мазкур бинодаги хажми 12х24 м бўлган спорт залини капитал таъмирлаш
5. 2021 йил 710 ўринлик ўқув биноси реконструкцияси ва мазкур бинода жойлашган хажми 16х30 м бўлган спорт залга капитал таъмирлаш.

Мазкур Дастур доирасида институт аудитория фондини етарли даражага келтириш ва институт биноларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида Инвестиция Дастури доирасида янгидан қурилиши лозим бўлган ўқув ва талабалар турар жойи бинолари, институт худудида қурилиши режалаштирилган янги бино ўринлари, институт объектларида амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш таъмирлаш ишлари ҳамда уларни мебель, ўқув, лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа инвентарлар билан таъминлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 1250-сонли фармойиши ва мазкур фармойишнинг баёни асосида Инвестиция дастури режасига пудратчи ташкилотлар киритилди.
Ҳозирги вақтда смета лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.