Харакатлар стратегиясидан тест

Электрон кутубхона

Қонунчилик базаси

Халкаро лойихалар

 

Бўлимимиз ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги буйруқлари ва йўриқномалари кўрсатмалари ҳамда институт Илмий кенгаши ва ректор буйруқлари, таълим тизимига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширади.

Ҳозирги вақтда бўлимимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290 қарори ва ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 708-сонли буйруғида кўрсатилган вазифаларни раҳбарликка олиш ва сўзсиз бажариш бўйича институтнинг 2017 йил 2 октябрда 658/Д-1-сонли буйруғи ва қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб бормоқдалар.

ПҚ-3290 қарори билан Нукус давлат педагогика институти қошидаги Нукус академик лицейи институтнинг тасарруфига тўлалигича берилиши билан боғлиқ лицейни институт тасарруфига ўтказиш бўйича ташкилий-норматив ҳужжатларни ва бошқада масалаларни ечиш бўйича ишлар амалга оширилди. Академик лицейнинг Устави қарор негизида қайта ишланиб чиқилди, тегишли тартибда тасдиқланиб, руйхатдан ўтказилди.

Академик лицейи Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2000 йил 10 мартдаги 43-сонли буйруғи билан ташкил этилган. Лицей 825 ўқувчи ўринли типовой ўқув биносига ва 300 ўринли ўқувчилар ётоқхонасига эга, 33 ўқув, 2 компьютер, 7 лингофон хоналари, 2 спорт зали мавжуд.

2017-2018 ўқув йилида лицейда 4 таълим йўналиши 33 гуруҳда ( 1-курс -10, 2-курс -11, 3-курслар 12 гуруҳ) 943 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Давомат ўртача 96-98% ни ташкил қилади. Доимий дарсларга қатнашмай юрган ўқувчилар йўқ

Ҳозирги вақтда лицейда 106 ўқитувчи-педагоглар фаолият кўрсатмоқда, ҳаммаси олий маълумотли ва мутахассислар, нопедагог ва номутахассислар йўқ. Ўқитувчилардан фақат 9 таси бош ўқитувчи, 9 етакчи, 28 катта, 60 мутахассис ўқитувчилардир. Лицейда ўриндошлик асосида 8 ўқитувчи дарс беради, шундан 6 таси педагогика институти ўқитувчиларидир.

Кейинги 3 йилда малака ошириш курсларинан ўтиши керак бўлган 75 педагогдан 68 таси ўтган, аттестацияга қатнашган 71 ўқитувчидан 61 таси ўтган ва 55 ўқитувчининг тоифаси кўтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Академик лицейларга умумтаълим мактабларининг энг билимли, қобилиятли ва иқтидорли ўқувчиларини танглаб олиш тартиби тўғрисида»ги Низом лойиҳасига ва 2 йиллик таълим учун тажриба-синов сифатида ишлаб чиқилган ўқув режа ва ўқув дастурларига таклифларимиз институтнинг 2017 йил 24 октябрда 01-20-23/1554- сонли хати билан юборилди.

Ҳозирги вақтда лицейни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, институтнинг профессор-ўқитувчиларидан 6 таси лицейда ўриндошлик асосида таълим-тарбия бериб келмоқда. Институтнинг тегишли кафедралари лицейнинг кафедралари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича иш режаларини ишлаб чиқмоқдалар, бу режаларда ўқув-методик ишларнинг ҳамма жиҳатлари, жумладан профессор­ўқитувчиларнинг ва лицей ўқитувчиларининг ўзаро дарсларга кириб таҳлил қилишлари ва тажриба алмашишлари этиборга олинган.

Лицейнинг ходимлари ва ўқувчилари учун институтнинг ахборот-ресурс маркази базасидан фойдаланиш учун тўлиқ шароитлар яратилган.Марказда Интернет тармоғидан, электрон дарслик ва қўлланмалардан тўлик фойдаланиш имконияти яратилган…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290 қарори ва ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 сентябрдаги 708-сонли буйруғида кўрсатилган вазифаларни сўзсиз бажариш ва амалга ошириш бўйича институт раҳбарияти, тегишли бўлим ва кафедралар доимий равишда тегишли тадбирлар ва ишларни амалга ошириб борадилар.