Электронная библиотека

Законодательная база

АХБОРОТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

 

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ўтказиладиган «Одоб-ахлоқ – маънавият ўзаги» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказиш вақти: 2017 йил 6 апрель

Илмий-назарий ва амалий анжуманнинг чилиши институт мажлислар залида 2017 йил 6 апрель куни соат 1000 да бошланади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:

Секция 1. Жамиятнинг маънавий ва ахлоқий тарбияси ҳақида тарихий манбалар ҳамда уларнинг аҳамияти

Секция 2. И.Каримовнинг «Одоб-аҳлоқ маънавият ўзаги» номли концепциясининг тарихий ва илмий аҳамияти

Секция 3. Одоб-аҳлоқ ва руҳият мезонларининг ўзаро боғлиқлигини тадқиқ қилиш масаласи

Секция 4. Мустақил Ўзбекистонда маънавий ва одоб-ахлоқ тарбиянинг долзарб муаммолари

Анжуман материалларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар:

- тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, илмий даражаси, кафедра номи ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади.

- тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 2-3 бет ҳажмида (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади.

- барча кўчирмалар квадрат қавсда берилиб, муаллиф фамилияси кўрсатилади.

[Каримов: 14]

- фойдаланилган адабиётлар тезис охирида алфавит тартибида келтирилади.

- тезис электрон ва қоғоз нусхада эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади. Эксперт хулосаси берилмаган тезислар қабул этилмайди.

- тезисларнинг мазмунига, кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.

- анжуманнинг расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз

- анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр қилинади. Тезиснинг ҳар бир бети учун бадал пули 10 000 сўм

Бадал пули учун тўлов ҳисоб рақами:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги

р/с: 23402000300100001010

Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри

МФО: 00014; ИНН: 201122919

л/с: 400110860354017950100075001; ИНН: 200357981

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

Талабга жавоб бермайдиган материаллар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Тезислар 2017 йил 23 мартгача қабул қилинади.

 

Манзил: Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 104-уй.

Телефонлар: 361222-75-32, +99890 595-97-62

E . mail :

Ташкилий қўмита

АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ

Иштирокчининг Ф.И.Ш.

Секция

Тезис номи

Иш жойи ва манзили

Лавозими

Илмий даражаси ва унвони

Иш жойи ва мобил телефони:

E-mail :


Стратегия действий

ABITURIENT - 2017

Институтга 
2017-2018 ўқув йилига 
Кабул телефонлари
(+99861) 222-65-10
(+99861) 222-84-38

Рахбарнинг виртуал қабулхонаси

Электрон таълим

Конференция-2017 (март)

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ўтказиладиган «Одоб-ахлоқ – маънавият ўзаги» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказиш вақти: 2017 йил 6 апрель

Абитуриентлар диккатига

Институтга хужжат топшириб ўқишга кира олмаган булсангиз, хужжатни кайтариб олишга онлайн ариза бериш

Соискателям