Объявление

Харакатлар стратегиясидан тест

Электронная библиотека

Законодательная база

Международные проекты

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабаларнинг асосий кўрсаткичларини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Мезонлар

Белгиланган балл

Изоҳ

I . Моддий қўллаб-қувватланишга даъвога р талаба нинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги фаол иштироки (Жами 130 балл)

1.

Иттифоқнинг мақсад-вазифалари ва фаолияти ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича билимини текширишга қаратилган тест натижалари

15

Етакчилар Кенгаши томонидан ташкил этилган ўқувлар якунлари бўйича умумий 30та саволдан иборат электрон тест жараёни. 30дақиқа вақт мобайнида ечиладиган электрон тестнинг ҳар бир тўғри жавоби учун 0,5балл берилади.

2.

Иттифоқ тизимида фаолият юритаётган тўгараклар фаолиятидаги иштироки

10

Тўгарак аъзоси сифатида мунтазам иштирок этганлиги учун берилади

20

Тўгарак раҳбари сифатида фаолият юритганлиги учун берилади.

3.

Иттифоқнинг Республика, ҳудудий, маҳаллий Кенгашлари қошида ташкил этилган турли уюшма ва тузилмалар фаолиятидаги иштироки

15

Иттифоқ қошидаги турли уюшмаларга аъзолиги ҳамда уларнинг фаолиятида фаол иштирок этганлиги учун берилади.

4.

Иттифоқнинг Республика, ҳудудий, маҳаллий ва бошланғич ташкилот Кенгашлари томонидан ташкил этиладиган турли хайрия акциялари (кўмакка мухтож ва ёлғиз қариялар, ногиронлар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиш)даги иштироки

10

Бириктирилган ишни қониқарли бажарганлигини тасдиқловчи маҳаллий Кенгаш маълумотномаси асосида берилади.

15

Бириктирилган ишни намунали бажарганлигини тасдиқловчи маҳаллий Кенгаш ёки ёрдам кўрсатилган муассаса (шахс)нинг ташаккурномаси учун берилади.

5.

Бошланғич ташкилот иш режасидаги тадбирлардаги фаол иштироки

10

Камида 5та тадбир ёки мусобақалардаги иштироки учун берилади.

15

Камида 10та тадбир ёки мусобақалардаги иштироки учун берилади.

6.

Иттифоқнинг Республика, ҳудудий, маҳаллий Кенгашлари томонидан ташкил этилган лойиҳалардаги иштироки

4

ОТМ босқичида иштирок этганлиги учун берилади.

6

ОТМ босқичида ғолиб бўлгани учун берилади.

8

Туман (шаҳар) босқичида иштирок этганлиги учун берилади.

10

Туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлганлиги учун берилади.

15

Ҳудудий ва Республика босқичида иштирок этганлиги учун берилади.

20

Ҳудудий ва Республика босқичида ғолиб бўлганлиги учун берилади.

7.

Ёшлар ҳашарлари ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки

10

Камида 5та ҳашар ёки ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этганлиги учун берилади.

8.

Даъвогар талабанинг шахсий ташаббуси билан Ёшлар Кенгаши кўмагида тадбири (лойиҳа) ташкил этганлиги

10

Ўтказилган ҳар бир тадбир учун ўртача 2балл, ўтказилган тадбирлар сонидан қатъий назар жами 10баллгача берилади.

9.

Даъвогар талабанинг жамоатчилик фаолиятини телевидение ва босма нашрлар (газета ва журналлар)да ёритилганлиги

10

Ҳар бир ёритилган мақола ва кўрсатув учун учун 1балл, ёритилган тадбир сонидан қатъий назар жами 10баллгача берилади.

II.Моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабанинг илмий-ижодий фаолиятидаги фаол иштироки

(Жами 130 балл)

10.

Даъвогар талабанинг фан олимпиадаларидаги иштироки

10

ОТМ босқичида иштирок этганлиги учун берилади.

15

ОТМ босқичида ғолиб бўлганлиги учун берилади.

20

Республика боқичида иштирок этганлиги учун берилади.

25

Республика босқичида ғолиб бўлганлиги учун берилади.

11.

Илмий-амалий анжуман ва конференциялардаги иштироки

10

ОТМ миқёсидаги илмий-амалий анжуман ва конференцияларда иштирок этиб, чоп этган тезиси, мақоласи ёки сертификати учун берилади.

20

Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ва конференцияларда иштирок этиб, чоп этган тезиси, мақоласи ёки сертификати учун берилади.

25

Халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуман ва конференцияларда иштирок этиб, чоп этган тезиси, мақоласи ёки сертификати учун берилади.

12.

Республика ёки хорижий грантлардаги иштироки

20

Республика миқёсидаги грантлардаги иштироки учун берилади.

25

Хорижий миқёсдаги грантлардаги иштироки учун берилади.

13.

Даъвогар талабанинг ихтироси (кашфиёти), инновацион лойиҳаси ва илмий монографиялари

15

Чоп этилган илмий монографияси учун берилади.

30

Патент олинган ихтироси (кашфиёти) ёки реализация қилинган инновацион лойиҳаси учун берилади.

14.

Даъвогар талабанинг Республика, ҳудудий, ОТМ ва Иттифоқ муассислигидаги босма нашрлар (газета ва журналлар)да чоп этилган илмий-публицистик мақолалари

10

Чоп этилган 1(бир)дона мақола учун берилади.

20

Чоп этилган 2(икки)дона мақола учун берилади.

25

Чоп этилган 3(уч)дона ва ундан ортиқ мақола учун берилади.

III.Қўшимча имтиёзли баллар (Жами 115балл)

15.

Даъвогар талабанинг Иттифоқ бошланғич ташкилоти сайланма органлари фаолиятидаги иштироки

15

Гуруҳ ёшлар етакчиси этиб сайланганлиги учун берилади.

20

Факультет Ёшлар Кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги учун берилади.

35

ОТМ Ёшлар Кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги учун берилади.

50

Факультет ёшлар етакчиси этиб сайланганлиги учун берилади.

70

Бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси этиб сайланганлиги учун берилади.

16.

“Молодёжь Узбекистана” газетасига обуна

5

6(олти)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

10

9(тўққиз)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

17.

“Ёшлар овози” газетасига обуна

10

6(олти)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

15

9(тўққиз)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

18.

“Ёш куч” журналига обуна

10

6(олти)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

20

9(тўққиз)ойдан кам бўлмаган муддатга обуна бўлгани учун берилади.

Изоҳ :

- Iблок (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги фаол иштироки) бўйича ўтиш кўрсаткичи 1-босқич даъвогар талабалар учун – 40 балл, юқори босқич даъвогар талабалар учун – 75 балл;

-IIблок (илмий-ижодий фаолиятдаги фаол иштироки) бўйича ўтиш кўрсаткичи

1-босқич даъвогар талабалар учун – 10 балл, юқори босқич даъвогар талабалар учун – 20 балл;

- Умумий ўтиш кўрсаткичи 1-босқич даъвогар талабалар учун – 70балл, юқори босқич даъвогар талабалар учун – 143балл.

Даъвогар талаба мазкур баҳолаш мезонларининг бир бандида кўрсатилган турли йўналишлар бўйича натижаларга эришган бўлса, белгиланган баллнинг энг юқориси ҳисобга олинади.